islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Намоз

Tag

Сунани Термизий: Таҳоратсиз намоз қабул бўлмаслиги боби (4-қисм)

Ҳадис ҳақида гаплашарканмиз, айни шунга алоқадор бўлган муҳим бир одобга аҳамият қаратиб ўтишни зарур деб ўйлайман. Бу - Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг зикри келганда, У зот соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтишдир. Саҳобаларнинг исмларига дуч келганимизда эса уларга «ترضي» яъни эркак кишиларига «розияллоҳу анҳу» ва саҳобийя аёлнинг номи кетидан «розияллоҳу анҳо» дейиш, Абдуллоҳ ибн Умар, Абдуллоҳ ибн Аббос каби отаси ва ўзи ҳам саҳобий бўлган зотлар ҳақида «розияллоҳу анҳумо» иборасини қўллаш  ҳам шу жумладандир...- ТИИ Ҳадис ва Ислом тарихи фанлари кафедраси ўқитувчиси Халилуллоҳ Юсуф

Сунани Термизий: Таҳоратсиз намоз қабул бўлмаслиги боби (2-қисм)

Тарсус. Ҳозирги Туркия. Ислом тарихида Шом диёри. Константинопль ҳам бу жойлар қатори Рум империяси йирик пойтахти, ҳудиди, Ислом фатҳи чегараси бўлганидан доимо диққат марказида турган. Қолаверса, Қустантинияни фатҳ қилиш ва бу орқали ғарбга Исломни ёйиш умиди бўлган. Табиийки, бу фатҳ денгиз йўлисиз амалга ошмасди. Тарих зарварақларига Қустантиния фотиҳи деган шарафли номга Муҳаммад фотиҳ Аллоҳнинг изни ила сазовор бўлгани битиб қўйилгани маълум ва машҳур. Фатҳ денгиз орқали амалга оширилган. Муҳаммад фотиҳнинг бу ишига сув кўп халал берган. Чунки Константинопль сувнинг бўйида қурилганди...- ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси ўқитувчиси Халилуллоҳ Юсуф

Сунани Термизий: Таҳоратсиз намоз қабул бўлмаслиги боби

Биз ҳадис илмига муқаддима дарсларида шуни таъкидлаб келмоқдамизки, ҳадис илмида китоб соҳиблари, хусусан Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Абу Довуд, Имом Термизий, Имом Насаъий, Имом Ибн Можа ва у зотлардан олдинги ҳамда кейингиларнинг ҳолати, яъни китобларини бобларга, китобларга, таржиматул бобларга тартиблаш синоати(илми) бу – етук бўлган зотларнинг ишидир...- ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси Ўқитувчиси Халилуллоҳ Юсуф

Энг қадрли амал  

Маълумки, Аллоҳ таоло қиёматда амалларимиз ичида энг биринчи намозларимиздан ҳисоб-китоб қилади. Бу ҳақда Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу шундай ривоят қилинадилар: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қиёмат куни банда амаллари ичидан энг биринчи ҳисоб қилинадигани унинг намозидир. Агар (намози) тўғри (адо этилган) бўлса, аниқ ютуққа эришибди, нажот топибди. Агар (намози) фосид бўлса, шубҳасиз ноумид бўлибди, ютқазибди. Агар фарз намозларидан бирон камкўсти бўлса, Парвардигор азза ва жалла: “Қаранглар, бандамнинг нафллари борми?” дейди. Шунда фарз намозларига етишмагани улар билан тўлдирилади. Кейин қолган амаллари шунга қараб бўлади”, деганларини эшитганман” (Имом Аҳмад ва Доримий ривояти)...- ТИИнинг Модуль таълим тизими талабаси Р.Акбаров

Суннат намозларининг фазилати

Мўминларнинг онаси Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Ким ўн икки ракат суннат нaмозларни бардавом ўқиб юрса, Аллоҳ унга жаннатда бир уй бино қилади...-Тошкент ислом институти “Таҳфизул Қуръон” кафедраси ўқитувчиси, Шайхонтоҳур тумани “Ислом нури” жоме  масжиди имом хатиби А.Собиров
1 2 3 5