Инсон бу ҳаётда яшар экан, унинг туғилиб вояга етишида, жамиятда ўз ўрнини топишида жудаям кўп инсонларнинг меҳнати керак бўлади. Ўша заҳматкаш инсонларнинг энг аввалида шубҳасиз кишининг ота-онаси туради. Яхшилик қилиниши учун энг муносиб инсонлар бу шубҳасиз ота оналардир. Фарзандни дунёга келишидан бошлаб, балки ундан ҳам олдин ота-онанинг дуоси-ю туғилажак боланинг соғлом дунёга келиши учун бор куч-ғайратини сарф этишади. Сиз-у бизни йўқдан бор қилган Аллоҳ таоло Ўзининг муборак Каломида Ўзига ибодат қилишдан кейин ота-онага яхшилик қилишга амр этади...- Тошкент Ислом институти талабаси Комилов Абдулло
Ота-онага холис ният билан яхшилик қилиш; Яъни улар дунёга келишларига сабаб бўлганлари учунгина эмас, балки Аллоҳ таоло буюргани учун яхшилик қилиш...- ТИИ модул таълим тизими талабаси, Саъду Саид жоме масжиди имом хатиби Абдунабиев Рӯзибек