“Соғлом она – соғлом оила” рукни остида Тошкент ислом институти талаба қизлари учун институт ҳамшираси Нодира Ниғманова томонидан навбатдаги назарий-амалий давра суҳбати ташкил этилди. Суҳбат интерфаол тарзда олиб борилди. Ҳамшира Н.Ниғманова мавсумий касалликлар ҳақида маълумотларни берди. Касалликларнинг келиб чиқиши бир-бирига узвий боғлиқлиги ва уларни тўғри даволаш йўллари ҳақида маъруза қилди. Куз фасли қатор сурункали ва мавсумий касалликлар авж оладиган давр. Бунинг асосий сабаби иммунитет заифлашиши билан боғлиқ. Чунки салқин ва ёмғирли кунлар бошлангач, ҳавода намлик даражаси ортиб, организмнинг вирус ва инфекцияларга қарши курашиш қобилияти пасаяди... - С.Валиева