Муфтий ҳазратларини сўнги манзилга кузатиш маросимида таниқли уламолар, давлат ва жамоат ташкилоти вакиллари, ҳазратимизнинг қавму қариндошлари, дўсту биродарлари, шогирд ва мухлислари, бутун Ўзбекистоннинг турли жойларидан ҳамюртларимиз, хориждаги ватандошлар ва мўмин-мусулмонлардан иборат 10 мингдан ортиқ жамоат иштирок этди... - ЎМИ Матбуот хизмати
Москва мусулмонлари диний бошқармаси ва ўз номимдан Шайх Усмонхон Aлимовнинг оилалари ва яқинларига ҳамда бутун Ўзбекистон умматига чуқур ҳамдардлик билдираман. Ўтганларни сўзлар билан орқага қайтариб бўлмайди. Лекин биз, мусулмонлар, "Биз, албатта, Aллоҳникимиз ва Унгагина қайтамиз", деган ақийдадамиз (Бақара сураси, 156-оят). - Москва муфтийси Илдар Aляутдинов
Фазилатли устоз, аллома, муҳаққиқ, етук муҳаддис олим, шайх Муҳаммад ибн Муҳаммад Аввома ҳазратлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг вафотлари муносабати билан марҳумнинг барча оила аъзоларига, яқинларига, ўзбек халқига таъзия изҳор қилдилар.