“18 декабрь – Халқаро Араб тили куни” муносабати билан Тошкент ислом институти Тиллар кафедраси томонидан “Араб тили шаръий илмлар калитидир” деб номланган тадбир ўтказилди. Байрам тадбирига Ўзбекистон халқаро ислом академияси ўқитувчиси, Ал-Азҳар ва ТИИ профессори Шиҳата Абдурраззоқ Абу Шуша ҳамда “Гранд таълим” муассасаси араб тили ўқитувчиси мисрлик Муҳаммад Абдулазиз ташриф буюрдилар.