islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Устоз

Tag

Устозларга эҳтиром вожибдир

Биламизки, Ислом дини илму-маърифатга тарғиб қилувчи илоҳий ва раббоний диндир. Зеро, инсоннинг дунёда азиз бўлиши, азизлик тожини кийиши ва охиратда эса улуғ мақому мартабаларга сазовор  бўлиши, илм олиши ва унга амал қилиши билан боғлиқдир. Инсоният илм билангина Аллоҳни танийди, ҳақиқий саодатни қўлга киритади, унинг шарофати билан юксалади. Илм эса устознинг саъй-ҳаракати, тинимсиз меҳнати, ғайрати ва матонати билан эгалланади. Илм ўргатувчи устозлар бежизга “Пайғамбарларнинг меросхўрлари” деб эъзозланмаганлар. - ТИИ Модуль таълим тизими талабаси, Тўрақўрғон туман "Исҳоқхон тўра" жомеъ масжид имом хатиби Жаъфархон СУФИЕВ

Устоз

Ушбу сўзни эшитган ҳар бир қалб соҳиби бор-ки, ич-ичидан ўтаётган ажойиб туйғуларни ҳис қилади. Кўз ўнгидан илк бор қўлига қалам тутқазган кишидан тортиб унинг камолотига сабаб бўлган барча шахслар бирма-бир ўтади. Ушбу мақолага қўл уришдан аввал бир-икки талабаларга савол билан юзландим. Сиз Устоз деб аталмиш кишига қандай таъриф берар эдингиз? Кимнингдир шавқдан лаблари қимирламас, кимдир ҳаракат қилар эдию, лекин ичидагиларни тўлиқ баён қила олмас эди...- Тошкент ислом институти талабаси Саматов Мухторали