Фақиҳлар ишончли ровийнинг ҳадиси санади ҳақиқий муттасиллик бўлмаса-да, «ҳукман муттасил» ҳисоблаб, уларни саҳиҳ деб ҳукм қиладилар ва шаръий ҳужжат сифатида қабул қиладилар Бу масала «мурсал» ҳадисга амал қилиш мавзуси билан машҳур бўлган. Мурсал ҳадис деб муҳаддислар истилоҳида тобеъин орадаги саҳобани зикр этмай, тўғридан-тўғри Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилган ҳадис, фақиҳлар истилоҳида эса Расулуллоҳ билан учрашмаган ҳар қандай адолат (ишонч)ли киши тўғридан-тўғри Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилган ҳадис тушунилади...- Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси Собиржон домла Рустамов ва Тошкент ислом институти ўқитувчиси Ғайбуллаев Саидаҳмадхон