Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг “Ўзбекистон Республикасида 2024 йилда халқаро ва республика миқёсида ўтказиладиган илмий ва илмий-техник анжуманлар режаси тўғрисида”ги 2024 йил 18 январдаги 16-сон буйруғи ва Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ректорининг 2024 йил 25 февралдаги “2024 йил республика ва халқаро миқёсдаги илмий-амалий анжуманларни ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги 01-65-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида 2024 йил 24 апрелда Тошкент ислом институтида “Ислом дини асл манбаларини талқин қилишдаги ёндашувлар: муаммо ва ечимлар” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, Тошкент ислом институти ректори, профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов халқаро конференцияда иштирок этиш ва бир қатор илмий марказларда учрашувлар ўтказиш мақсадида Туркия Республикасида илмий сафарда бўлиб қайтди...- ТИИ Матбуот хизмати