Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “Февраль ойи — эьтиқод мусаффолиги ойлиги” муносабати билан "Ақоид ва фиқҳий фанлар" кафедраси томонидан Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази бош илмий ходими доктор Аҳмад Саъд Даманҳурий иштирокида “Мотуридия ва Ашъария таълимотлари ўртасидаги ихтилофли масалалар” мавзусида илмий суҳбат бўлиб ўтди.
Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси ташаббуси билан Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчилигидаги Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази уламолари томонидан тайёрланган “Фиқҳ ва ақидага оид ихтилофли масалалар ечими” китоби асосида 1-курс талабалари ўртасида маърифий мусобақа ўтказилди. Мусобақа “Мазҳабга эргашиш – бирдамлик гарови” мавзусида ташкил этилди.
Жорий йилнинг 6 ноябрь куни Тошкент ислом институтининг Ахборот-ресурс маркази ва Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими билан ҳамкорликда институтнинг 2-босқич талабалари “Турон” ахборот-кутубхона маркази фаолияти билан танишиши учун экскурсия ташкиллаштирилди.
Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида талабалар учун яратилган шароитларни ўрганиш ҳамда янада такомиллаштириш мақсадида Проректор Ё.Бухарбоев, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Ш.Бадиев ҳамда Талабалар турар жойи тарбиячи педагоги Т.Аслиддинов талабалар турар жойига ташриф буюрдилар.