Аввал хабар берганимиздек, Тошкент ислом институти профессор-ўқитувчилари ва ходимларининг илмий тадқиқот ишларини ривожлантириш ва самарали йўлга қўйиш мақсадида ўқув семенари ташкил этилган эди. Семенарнинг навбатдаги машғулотида "Илмий тадқиқот ишларида архив ҳужжатларидан фойдаланиш ва уларнинг турлари" мавзусида Ўзбекистон миллий архиви катта илмий ходими, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Насриддин Мирзаев тадқиқотчиларга зарур маълумотлар берди...- ТИИ Матбуот хизмати