islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Қироат

Tag

Талабалар қироат бўйича ижоза олдилар

Тошкент ислом институти 104-гуруҳ талабаси Маҳмудов Алишержон Лутфуллоҳ ўғли  ва 301-гуруҳ талабаси Жалилов Сирожиддин Шукурулло ўғли Устоз Валихон қори Зоҳидхон ўғлидан имом Осим қироати, Ҳафс ва Шўъба ривоятларининг Шотибия йўли орқали Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга боғланган санади билан ижоза олдилар.  - ТИИ Матбуот хизмати

Қироат илмига тегишли истилоҳлар

Закарийё Ансорий раҳимаҳуллоҳ: «Қироат – бу Қуръоннинг ҳар бир бўғинини устозлар ўргатгани каби ўқишдир», дейди...-“Имом Бухорий” номидаги Тошкент ислом институти 4-курс талабаси Мухторов Мавлонбек

Жаҳонгир қори Неъматов Қуръон қироатидан Тошкент ислом институти ходимига ижоза берди

Тошкент ислом институти Илмий тадқиқот фаолиятини ташкил этиш бўлими услубчиси Сирожиддин Шодмонов Имом Ҳафснинг Осим ибн Абун Нажуддан қилган ривояти Шотибия йўли ҳамда Имом Шўъбанинг Осим ибн Абун Нажуддан қилган ривояти Шотибия йўли орқали Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга боғланган санади билан Қуръон қироати бўйича ижоза соҳиби...- ТИИ Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси Зафар қори Маҳмудов

ҚИРОАТ ИЛМИДА ВАҚФ ВА ИБТИДО

"Вақф" сўзи луғатда тўхташ маъносини билдиради. Истилоҳда эса, одатда қироатни бошлаш ниятида бир сўзни ўзидан кейин келадиган гап бўлагидан ажратиш учун бироз тўхтаб, нафас олишга айтилади...-ТИИ талабаси Қодиров Абдулазиз

Эваз ҳисобига Қуръон ўқиш мумкинми?

Жавоб: Қуръон ўқигувчи тўрт ҳолатдан бирида бўлади: 1 – Қуръонни Аллоҳ таолога қурбат­яқинлик ҳосил қилиш учун ўқийди. Худди намоз, зикр ва тасбеҳлар каби. 2 – ўзгаларга таълим бериш, тажвидни ўргатиш, ёдлатиш ёки ваъз насиҳат қилиш мақсадида ўқийди...
1 2