islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Қабул-2023

Қабул ҳужжатлари

2023-2024 ўқув йили Кундузги таълим тизими қабули учун зарур ҳужжатлар:

  • Ректор номига ариза;
  • паспорт ёки ID карта (доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганлиги тўғрисида қайд варағи билан) нусхаси (асли кўрсатилади);
  • ўрта махсус ислом таълим муассасаси (мадраса)ни тамомлагани тўғрисидаги ҳужжат (диплом, баҳолар иловаси билан) асл нусхаси;
  • 3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат (сўнгги уч ойда олинган ва орқа фони оқ рангда);
  • танлов иштирокчилари учун: ЎМИ томонидан ўтказилган “Ягона олимпиада” танлови дипломи (танловда 1, 2 ва 3-ўринни эгаллаган иштирокчилар учун);
  • ҳужжатларни жойлаштириш учун қоғозли ва елимли файл.

2023-2024 ўқув йили Модуль таълим тизими қабули учун зарур ҳужжатлар:

  • Ректор номига ариза;
  • паспорт ёки ID карта (доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганлиги тўғрисида қайд варағи билан) нусхаси (асли кўрсатилади);
  • ўрта махсус ислом таълим муассасаси (мадраса)ни тамомлагани тўғрисидаги ҳужжат (диплом, баҳолар иловаси билан) асл нусхаси;
  • 3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат (электрон шаклда, сўнгги уч ойда олинган ва орқа фони оқ рангда бўлиши талаб этилади);
  • яшаш жойи буйича Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қорақалпоғистон Республикаси қозиёти, вилоятлар ва Тошкент шаҳар вакиллигидан тавсиянома;
  • меҳнат дафтарчаси тасдиқланган нусхаси;
  • ҳужжатларни жойлаштириш учун қоғозли ва елимли файл.

2023-2024 ўқув йили хорижлик абитуриентлар қабули учун зарур ҳужжатлар:

  • Ректор номига ариза;
  • миллий паспорт (амалдаги визаси билан);
  • хориждаги расмий ўрта махсус ислом таълим муассасаси (мадраса)ни тамомлагани тўғрисидаги ҳужжат (диплом, баҳолар иловаси билан) асл нусхаси;
  • соғлиғи тўғрисидаги тиббий хулоса (белгиланган намунадаги);
  • 3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат (сўнгги уч ойда олинган ва орқа фони оқ рангда);
  • фуқаролиги бўлган мамлакатнинг муфтийси (мамлакатда муфтий лавозими мавжуд бўлмаган тақдирда дин ишлари бўйича тегишли давлат бошқаруви органи) томонидан берилган тавсиянома (ёки йўлланма);
  • ҳужжатларни жойлаштириш учун қоғозли ва елимли файл.