islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Асрорқул Мавлонқулов

Тошкент ислом институти 2-ректори

Яшаган йиллари: 1939-1978

Ректорлик йиллари: 1972-1975

Таваллудлари

Асрорқул Мавлонқулов 1939 йилнинг 19 февралида Қўқон шаҳрида зиёли оилада туғилган.

Талабалик йиллари

  • 1957-1962 йиллар – Бухородаги Мир Араб ва Тошкентдаги Бароқхон мадрасалари талабаси
  • 1961-1965 йиллар – Қўқон Давлат педагогика институти Тарих факультети сиртқи бўлим талабаси
  • 1962-1965 йиллар – Марокашнинг Фос шаҳридаги Коравейин халқаро университети талабаси

Фаолиятлари

  • 1965-1966 йиллар – Бухородаги Мир Араб мадрасаси Ўқув ишлари бўйича мудир ўринбосари
  • 1966-1967 йиллар – Бухородаги Мир Араб мадрасаси мудири
  • 1967-1972 йиллар – Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний назорати масъул котиби
  • 1972-1975 йиллар – Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ректори
  • 1975-1978 йиллар – Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний назорати масъул котиби

Фазилатлари ва хайрли ишлари

  • Мудирлик даврида Асрорқул Мавлонқулов Мир Араб мадрасасининг иситиш тизимини ишга тушириб, Баҳоуддин Нақшбанд масжид-зиёратгоҳи даромадлари ҳисобидан талабаларнинг моддий таъминотини яхшилайди, дарс жараёнларини тубдан ўзгартиради.
  • Диний ва дунёвий илмлар соҳиби, араб, рус, инглиз, француз тилларини пухта билган Асрорқул Мавлонқулов диний идора масъул котиби лавозимида иш бошқаруви, расмий хат ёзишмалари, қабулга келувчиларга муносиб равишда жавоб бериш каби масъулиятли вазифаларни аъло даража бажарди.
  • Асрорқул Мавлонқуловнинг ташаббус ва таклифи билан Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний назорати раиси, марҳум муфтий Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохоннинг саъй-ҳаракатлари натижасида 1971 йилда очилган имомлар малакасини ошириш курсига Имом Бухорий номи берилиб, Тошкент ислом институтига айлантирилди.
  • Асрорқул Мавлонқулов ҳаётлари давомида, диний-маърифий соҳадаги фаолиятида, хусусан Тошкент ислом институтига ректорлик қилган даврларида устозлари, ҳамкасблари, шогирдлари ва аҳли оиласи ҳузурида камтарлиги, ширинсўзлиги ва кўркам юриш-туриши билан ажралиб турганлар.
  • 1974 йили Собиқ муфтий Зиёвуддин ибн Эшон Бобохон Асрорқул Мавлонқулов ҳамроҳлигида Иорданияга ташриф буюриб, бош муфтий Абдуллоҳ Ғўша билан ўчрашадилар.
  • 1977 йилнинг февралида Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон бошлиқ мусулмонлар сафида Асрорқул Мавлонқулов ҳаж сафарига боради. Улар зиёрат давомида Жаҳон Ислом Уюшмасининг VIII сессиясида ҳам иштирок этади.

Вафотлари

Асрорқул Мавлонқулов 1978 йил 27 март куни 39 ёшида Тошкентда вафот этди. Жаноза намози Қўқондаги уйида ўқилди ва жасади оилавий қабристонга дафн этилди.