islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Ходимлар таркиби

Бўлимлар

Ўқув-услубий бўлим

Бўлим бошлиғи
Бўлим ҳақида

Вакант

Телефон: (71) 227-42-37

E-mail: islom-instituti@umail.uz

Ўқув-услубий бўлим 2015 йилда ташкил этилган. Бўлим Тошкент ислом институтининг ўқув ва ўқув жараёнини бошқарувчи тузилма бўлиб, таълим жараёнини илғор илм-фан ютуқлари асосида такомиллаштириш, институт тузилмаларини давлат таълим стандартлари ва асосий ўқув ҳужжатлари билан таъминлайди. Институтда ўқув жараёнини режалаштириш ва ташкил қилиш, кафедраларнинг ўқув, ўқув-услубий ишларини мувофиқлаштириш, ўқув жараёнини бошқаришдаги меъёрий-услубий ҳужжатларини такомиллаштириш, таълимни ривожлантириш учун истиқболли режаларни ишлаб чиқиш ва бошқа тузилмалар билан биргаликда янги илмий педагогик технологиялар ва техник воситаларни қўллашни ўқув жараёнига тадбиқ қилиш каби вазифаларни бажаради.

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими

Бўлим бошлиғи
Бўлим ҳақида

Олимов Абдулҳаким Обиджон ўғли

Телефон: (71) 227-42-37

E-mail: islom-instituti@umail.uz

Талабаларни маънавий-маърифий салоҳиятини ошириш, жисмоний ривожланишлари учун шароитлар яратиш, юксак маънавий фазилатларни камол топтириш, миллий мафкурани шакллантириш, бой тарихий ва маданий мерос билан тариштириш, Ватанга муҳаббат руҳиятини шакллантириш, ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий, иқтисодий соҳалардаги ислоҳотларнинг моҳиятини тушунтириш мақсадида ташкил этилган.

Шунингдек, ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини талабаларга тушунтириш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш, миллий ғурур ва ифтихор руҳида тарбиялаш бўлимнинг шиори ҳисобланади.

Бўлим талабаларнинг илмий-маданий қобилият ва истеъдодини намоён қилишга ёрдам бериб, институт миқёсидаги маънавий-маърифий тадбирларни ўтказиш билан шуғулланади.

Илмий тадқиқот фаолиятини ташкил этиш бўлими

Бўлим бошлиғи
Бўлим ҳақида

Вакант

Телефон: (71) 227-42-37

E-mail: islom-instituti@umail.uz

Илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш бўлими 2020 йил ташкил этилган. Бўлимнинг асосий мақсади институт профессор-ўқитувчилари ва ходимларининг илмий-тадқиқотлар олиб бориши учун методик жиҳатдан маслаҳатлар бериш, профессор-ўқитувчи ва ходимларнинг илмий изланишлар олиб боришига кўмак бериш ҳамда институтнинг илмий-инновацион ривожланишига ҳисса қўшиш, профессор-ўқитувчилар ва ходимларининг ўқув юкламаларида кўрсатилган илмий-тадқиқот бўйича соатларини бажарилишини назорат қилиш, талабалар илмий-ижодий фаолиятини тизимли асосда ташкил этиш, илмий-тадқиқот ишларини индивидуал ва жамоа бўлиб бажаришга ўргатиш, уларнинг илмий-ижодий фаолиятини рўёбга чиқариш учун зарур ташкилий, услубий ва моддий-техникавий шарт-шароитларни яратиш кабилардан иборат.

Ахборот-ресурс маркази

Марказ мудири
Марказ ҳақида

Кадиров Абдулазиз Абдумаликович

Телефон: (71) 227-42-37

E-mail: islom-instituti@umail.uz

Ахборот-ресурс маркази институт очилгандан буён фаолият юритмоқда.  Умум таълим ва махсус фанлар дарсликлари, араб тилидаги илмий манбалар ҳамда бадиий ва илмий оммабоп адабиётлардан иборат марказ фондида 23 171 та китоб мавжуд. Шулардан 8181 та китоб электрон шаклга ўтказилган. Ахборот-ресурс маркази Булғор ислом академияси кутубхонаси билан ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Қуръон ва тажвид ўқув курси бўлими

Бўлим бошлиғи
Бўлим ҳақида

Рўзиев Жаҳонгир Ўктамович

Телефон: (71) 227-42-37

E-mail: islom-instituti@umail.uz

Тошкент ислом институтида Қуръони карим ва тажвид ўқув курси 2018 йилдан ўз фаолиятини бошлаган.

Ўқув курсларига Ўзбекистон Республикасининг “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонунига мувофиқ 18 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари суҳбат асосида қабул қилинади.

Тингловчиларга 3 ой давомида институтнинг Қуръони каримни ёд олган малакали ўқитувчилари дарс берадилар. Дарсларда тажвид ҳарфлари ва қоидаларини ўргатилиб, бир пора Қуръони карим оятлари ёдлатилади. Ўқув курсини тамомлаган тингловчиларга сертификат берилади.

Матбуот хизмати

Матбуот котиби
Хизмат ҳақида

Азимов Тўлқин Эркинович

Телефон: (71) 227-42-37

E-mail: islom-instituti@umail.uz

Матбуот хизмати 2018 йилда ташкил этилган.  Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг буйруғига кўра 2020 йилдан бошлаб Матбуот хизмати таркибида махсус мультимедиа маркази ташкил этилди.

Матбуот хизмати, оммавий ахборот воситалари ва матбуот учун институт фаолиятига оид маълумотлар, мақолалар, хабарлар, видео-аудио материаллар тайёрлаш билан шуғулланади. Шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида ва диний-маърифий соҳада содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларни медиа муҳитда ёритиб боради.

Бухгалтерия

Бош ҳисобчи
Бўлим ҳақида

Рахимов Исмат Эргашович

Телефон: (71) 227-42-37

E-mail: islom-instituti@umail.uz

Ахборот ва техник таъминот бўлими

Бўлим бошлиғи
Бўлим ҳақида

Валиев Мухаммадрасул Абдугаффорзода

Телефон: (71) 227-42-37

E-mail: islom-instituti@umail.uz

Ахборот ва техник таъминот бўлими 2009 йилда ташкил топган бўлиб, 2015 йилнинг сентябрига қадар Компьютер маркази деб номланган.

Бўлим, информацион технологиялар ва мултимедиа тизимлари соҳасидаги ишларни фан соҳаларига тадбиқ қилиш, Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги ташкилотлар ва таълим муассасалари ҳамда Республика Олий ўқув юртлари билан ўзаро информацион алоқаларни таъминлаш, интернет тармоғи ва электрон почта хизматларини кўрсатиш, аниқ мавзулар бўйича маълумотларни қидириш ва улар жойлашган адресларни таклиф этиш, институт WEB-саҳифасини такомиллаштириш ва доимо янгилаб туриш, институт бўлимлари, кафедралари ва аудитория эҳтиёжлари учун керак бўладиган компьютер техникасини сотиб олиш, тарқатиш, сифатини аниқлаш ва ҳисобдан чиқариш бўйича ишларни амалга ошириш, компьютерларга сервис хизматини ташкил этиш, уларни таъмирлаш ва модернизациялаш, компьютер тармоқлари ва тизимларини лойиҳалаштириш, ишга тушириш ва созлаш, республика ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси доирасидаги семинарлар, конференциялар, тақдимотлар, кўргазма ва ярмаркаларда иштирок этиш каби фаолият турлари билан шуғулланади.

Техник-фойдаланиш ва хўжалик бўлими

Бўлим бошлиғи
Бўлим ҳақида

Мамаюсупов Маъмуржон Мухторжонович

Телефон: (71) 227-42-37

E-mail: islom-instituti@umail.uz

Техник фойдаланиш ва хўжалик бўлими институтнинг ўқув жараёнини ташкил этишнинг моддий ва техник таъминотини амалга ошириб, хўжалик фаолияти билан шуғулланади. Институт мол-мулкини сақлаш ва тўлдириб бориш, хона ва аудиторияларни ускуналар, анжом-асбоблар ва зарур компьютер воситалари билан таъминлаш ҳамда меҳнат муҳофазасига риоя қилишни ташкил этиш каби вазифаларни бажаради.

Умумий бўлим

Бўлим бошлиғи
Бўлим ҳақида

Мирисмаилов Мирюсуф Мирисмаил ўғли

Телефон: (71) 227-42-37

E-mail: islom-instituti@umail.uz

Тошкент ислом институтнинг 2020 йилдаги янги тасдиқланган тузилмасига асосан институтда умумий бўлим ташкил этилди.

Умумий бўлим бешта сектордан ташкил топган бўлиб, улар Таълим сифатини назорат қилиш сектори, Мониторинг ва ички назорат сектори, Кадрлар сектори, Ҳуқуқшунос маслаҳатчи ҳамда Девонхона ва архив секторларини ўз ичига олган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш тўғрисида”ги 12-сонли қарори асосида Тошкент ислом институтида иш юритиш ҳисобланади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг олий таълимга оид Қонунлари, Президент Фармон ва Қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг Қарорлари, Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг буйруқлари, институт Кенгаши қарорлари ва ректор буйруқларида белгиланган вазифалар, Дастур, режа, кўрсатма ва топшириқлар ҳамда “Меҳнат интизомини тартибга солиш тўғрисида”ги буйруқ ижросини бажарилишини таъминлаш, институтда чиқариладиган барча фармойиш, қарор ва буйруқ лойиҳаларини назоратдан ўтказиш ҳамда уларнинг амалдаги қонунлар асосида тўғри расмийлаштиришни назорат қилиш ва профессор-ўқитувчилар ва ходимларга ҳуқуқий маслаҳатлар бериш ва кирув-чиқув ҳужжатларни расмийлаштириш ва архив ҳужжатларини тўғри юритиш кабилар бўлимнинг асосий вазифаси ҳисобланади.

Бўлимлар билан боғланиш

Тошкент ислом институти асосий биноси

Тошкент, Олмазор тумани, Зарқайнар 18-бекр кўча, 47-уй

+998-71-227-42-37
islom-instituti@umail.uz

Сешанба 14:00-16:00.

Ижтимоий тармоқларда

Виртуал қабулхона

Қуръони карим ва тажвид
ўқув курси
Ҳар ҳафта шанба куни соат 09:00-14:00 да қабул

Батафсил маълумот