Муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Аҳмедов ва “Вақф” хайрия жамоат фонди раҳбари Яҳё Абдураҳмонов Сурхондарё вилоятида диний-маърифий соҳада олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишиш, имом-хатиблар ва аҳоли вакиллари билан учрашиш мақсадида ушбу вилоятга сафарлари бошланди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларидаги юқори курс талабалари анъанавий дарсларни жорий йилнинг 20 ноябридан бошлаши белгиланди.