ммо ёш йигитнинг қўмондон этиб тайинланиши мунофиқлар ва баъзи мусулмонлар томонидан маъқулланмади. Бу каби гап-сўзлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қарорини ўзгартира олмади... - ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев
Ҳаким Термизийнинг болалик ва ёшлик йиллари ҳақида манбаларда аниқ маълумотлар учратмадик. Унинг ота-онаси ҳақидаги баъзи хабарлардан маълум бўлишича, унинг отаси Али ибн ал-Ҳасан ўз даврида ҳадис илмининг кўзга кўринган олимларидан бири сифатида машҳур бўлган... - Жалолиддин Мамадазизов
Исмлари борасида турли қарашлар мавжуд. Баъзи олимлар, Муҳаммад ибн Исо ибн Язид ибн Савра ибн Сакан бўлган деб айтсалар, бошқа тарихчилар Муҳаммад ибн Исо ибн Савра ибн Шаддод бўлган, дейдилар. У зотнинг исмига “Язид” деган қўшимчани Миззий ўзининг “Таҳзибул-камол” номли китобида келтирган... - Абдуллоҳ Абдувоҳидов
Ислом уламолари ўртасида илк даврдан бошлаб, ҳадисларнинг тўғрилиги, яъни, саҳиҳлиги, манбаларнинг ишончлилигига алоҳида эътибор берилган. Бунга сабаб ўша даврдан бошлаб, мусулмонлар орасида ноаниқ, шубҳали, ҳатто ғаразли мақсадларга қаратилган сохта ҳадислар ҳам тарқала бошлаган...- Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти талабаси Абдуллаев Муҳаммадсодиқ
“Сунани Абу Довуд” бир неча ровийлар томонидан ривоят қилинган. Шайх муҳаддис Абдулазиз Деҳлавий раҳимаҳуллоҳ ўзининг “بستان المحدثين” китобида “Сунани Абу Довуд”нинг учтасини ровийлари билан қўшиб зикр қилганлар... - ТИИ 4-курс талабаси Мухтасархон Тўйчиева