islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Медиа

Бўлимлар

Татаристон ташрифидан фотолавҳалар

Жорий йилнинг 11-14 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Татаристон Республикасида хизмат сафарида бўлдилар. Ушбу сафарда Тошкент ислом институти ректори У.Ғафуров иштирок этди. Қуйида ушбу сафардан фотолавҳаларни кўришингиз мумкин. Булғор ислом академиясида Татаристон муфтийси Камил ҳазрат Самигуллин билан Россия ислом институти ректори Рафик Мухаметшин билан 495

УСТОЗЛАР СИЗГА ТАЪЗИМ (Фотолавҳалар)

Инсон яшар экан, аввало, унга билим ва маърифат дунёси сари йўл очиб берган, унинг қалбига юксак инсоний фазилатлар ҳиссини сингдириш йўлида заҳмат чеккан устоз ва мураббийларига нисбатан кўнглида ҳамиша миннатдорлик туйғуси билан яшайди. Бухоронинг буюк имомларидан бири, дарс мажлисида ўтирганларида, дарс орасида баъзан туриб ўтирар экан. Шу ҳақда ундан сўрашибди. Ул зот: “Устозимнинг ўғли болалар билан кўчада уйнаб юрибди. Аҳёнда масжид эшигига келиб кетар эди. Уни ҳар кўрганимда устозимнинг таъзими учун унга ўрнимдан турар эдим”, дебдилар. Мана тарбия, мана устозга бўлган ҳурмат. Устоз ота каби, улуғ зот дейди халқимиз. Бир кишидан:    – Нима учун устозингни отангдан афзалроқ ҳурмат қиласан? – деб сўрадилар.    – Чунки, отам мени ўткинчи дунёга олиб келди, устозим эса боқий ҳаёт бағишлади, – деб жавоб берди. Кўз  нури ва қалб қўрини устоздек машаққатли ва фидокорона касбга бағишлаган азизларимизни самимий қутлаб, миннатдорчилик билдириш биз шогирдлар учун ҳам қарз, ҳам фарздир! Шунга асосан бугун Тошкент ислом институтида 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан “Устозлар сизга таъзим” деб номланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раис маслаҳатчиси Абдулҳамид домла Турсунов, Дин ишлари бўйича қўмита “Диний-маърифий таълим муассасалари билан ишлаш бўлими” бошлиғи Бобомурод Рустамов, ЎМИ Таълим бўлими мутахассиси Салоҳиддин Шерхонов, ТИИ собиқ ректори Абдуқаюм домла Азимов, фахрий имом Раҳматуллоҳ қори Обидов, фахрий ўқитувчилар Илҳомжон домла Эшонжонов, Аҳмаджон домла Бобомуродзода, Зокиржон домла Шарипов ҳамда институтмизнинг ўқитувчи-мураббийлари ва талабалари иштирок этди. Тадбирда Тошкент ислом институти ректори Уйғун Ғафуров кириш сўзи билан  очиб, ўқитувчилик касби, унинг машаққатлари ҳақида гапирди. Сўнгра, ЎМИ раиси муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг ўқитувчиларга йўллаган табригини эътироф этиб ўтди. Тадбирда сўзга чиққанлар барчани қутлуғ айём – Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан самимий муборакбод этдилар. Шунингдек тадбирда “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан Тошкент ислом институти фаолиятида фидокорона меҳнати, институт фаолиятини ривожлантириш, диний-маърифий ишлар самарадорлигини оширишга қўшган муносиб ҳиссаси, жамоат тадбирларида фаол иштирок этгани, ёш авлодни тарбиялашда ёшларимиз қалби ва онгига она Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғусини сингдириш, уларни турли таҳдидлардан асраш, комил инсон этиб вояга етказиш йўлидаги кўрсатган беқиёс хизматлари учун бир гуруҳ устоз мураббийлар институт томонидан фахрий ёрлиқ ва ташаккурномалар шунингдек, фахрий ўқитувчи ва устозларга эсдалик совғалари тақдим этилди. Азиз устозлар, мўътабар мураббийлар!!! Барча устозларимизни институтимиз жамоаси номидан – Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан чин қалбимиздан самимий муборакбод этамиз. Устозлик мақоми – олий саодат. Камолот йўлида бизга сабоқ, ҳаётда ўз ўрнимизни топишимизга кўмак берган мухтарам устозу муаллимларимиз олдида бир умр қарздормиз. Аллоҳ шарафли ва масъулиятли касбда собитқадам бўлган азиз устоз-муаллимларимизга туганмас куч-қувват, меҳр-муҳаббат берсин, илму билимларини янада зиёда қилсин, икки дунё саодатига мушарраф этсин! Фарзанд ва шогирдларингиз бахти ва камолини кўриш доимо сизларга насиб этсин. Машаққатли ва шарафли касбингизда улкан ютуқлар, хонадонингизга доимий хотиржамлик ва сиҳат-саломатлик тилаймиз. Тошкент ислом институти Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими 2 676
1 14 15 16