Хонадонларимиз, шу билан бирга қалбларимиз ҳам иссиқ бўлсин. Улар ўзаро меҳр-муҳаббатга, эзгулик ва яхшиликка тўла бўлсин. Унинг қайноқ тафтидан ўзимиз, яқинларимиз ва бошқа инсонлар ҳам баҳраманд бўлишсин.
Ҳозирги даврда дунёдаги миллионлаб одамлар руҳий тушкунлик, хавотир ва қўрқув ичида умидсизлик билан ҳаёт кечиради. Илм-фан тараққий этган, аммо у ҳам психологик касалликларни тўлиқ ҳал қила олмаяпти.