islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Тузилма

Бўлимлар

 “Таҳфизул Қуръон” кафедраси

2007 йил 23 август куни Тошкент ислом институтининг 1-сонли илмий кенгаши қарори билан “Таҳфизул Қуръон”  бўлими кафедра мақомини олди. “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси Республикада Қуръони каримни тўлиқ ёдлатишга ихтисослашган ягона билим даргоҳидир. Бу кафедрада талабалар Қуръонни тўлиқ ёд олиш имконига эга бўлишади. Кафедрада фаолият олиб бораётган устозларнинг барчаси ўз йўналишлари бўйича  етук мутахассис ҳисобланади. Жумладан, кафедра мудири иқтисод соҳаси бўйича докторлик диссертациясини ёзаётган бўлса, бошқа устозлар ҳам ўз мутахассисликлари доирасида илмий фаолият олиб боришмоқда. Кафедра талабалари битиргунларига қадар Қуръони каримни тўлиқ ёд олишади. Битирувчиларнинг деярли ҳаммаси диёримиз масжид ва мадрасаларида халқимизга диний соҳада беминнат хизмат қилиб келишмоқда. Ҳозирда ушбу илм даргоҳида олтмишдан ошиқ талаба таълим олаётган бўлса, уларнинг аксарияти Қуръон каримни тўлиқ  ёд олишди. Уларнинг орасида Республикамиз ва халқаро миқёсдаги қорилар мусобақаларида қатнашган талабалар ҳам борлиги диққатга сазовордир. Талабаларимиз юртимизда ўтказиладиган ҳар йилги анъанавий қорилар мусобақаларида қатнашиб, нуфузли ўринларни олишлари билан бирга турли хорижий мамлакатларда ўтказиладиган халқаро Қуръон мусобақаларида ҳам иштирок этиб келишмоқда. Жумладан, талабалардан Юнусов Зокиржон 2009 йили Эрон Ислом Республикасида ўтказилган қорилар мусобақасида иштирок этган бўлса, Охунжонов Довудхон 2009 йили Ўзбекистон мусулмонлари идораси тавсияси билан Иордания Ҳошимийлар қироллигида ўтказилган нуфузли “Қорилар мусобақасида” қатнашди. Шу билан бирга  Охунов Носир ҳам муборак рамозон ойи мунсабати билан Саудия Арабистонида ўтказилган Қорилар мусобақасига Ўзбекистон мусулмонлари идораси тавсияси билан юборилди. Шунингдек,  2010 йил 24 декабрь куни институт талабаларидан икки нафари Маҳмудов Зафар ва Турсунов Асқаралилар ҳам Саудия Арабистонида ўтказилган халқаро Қорилар мусобақасида қатнашиб, нуфузли ўринларни қўлга киртишга муваффақ бўлишди. 2011 йил 15 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом билим юртлари талабалари ўртасида Қорилар мусобақасининг 21- якуний Республика бочқичи ўтказилди.  Мусобақада иккинчи ўринни Мадумаров Муҳаммадамин, мужаввид қорилар йўналишида эса иккинчи ўринни Рўзиев Жаҳонгир эгаллаб, Индонезия давлати пойтахти Жакартада ўтказилган Халқаро қорилар мусобақасида иштирок этишган бўлса, 2012 йилги 22-қорилар мусобақасининг Республика босқичида эса мужаввид қорилар йўналиши бўйича 3-ўринни Жаъфаров Баҳодир қўлга киритди. Шу билан бирга 2012 йилги 23-қорилар мусобақасининг Республика босқичида биринчи ўринни 1- курс талабаси Джалилов Набийтдин эгаллади. Боқиев Комилхон 2014 йил Россия федерацияси Москва шаҳрида бўлиб ўтган “Қуръон мусобақаси”да муваффақиятли иштирок этган. Кафедрада малакали устозлар дарс берадилар. Улар Юртимиздаги олий ўқув даргоҳларини тамомлаш билан бирга хориж давлатлардаги нуфузли олийгоҳларда  жумладан, Ҳамроқулов Жалолиддин “Азҳар” унверситетида, Неъматов Жахонгир Тошкент Давлат Шарқшунослик институти томонидан Миср Араб Республикаси “Айнуш-Шамс” университети “Куллиятул-Алсун”  (Тилшунослик) факулътетида малака оширишни ўтаб келган. 1 403

“Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси

Тошкент ислом институтида таълим сифатини ошириш ва малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида “Диний фанлар” кафедраси 2001 йил ташкил қилинган. 2018 йилдан бошлаб кафедра “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси деб номланди ва қайта ташкил этилди. Кафедра устозлари ўндан зиёд фан бўйича ўқув-услубий ва илмий услубий ишларни амалга оширишда ва педагогик кадрлар тайёрлашда ҳамда уларнинг малакасини оширишда фаолият кўрсатиб келишмоқда. Кафедра ўқитувчиларининг ҳар бири ўзлари дарс берадиган фанлардан маърузалар матни ва ишчи дастурлари тайёрлаган. Кафедра “Калом илми”, “Фиқҳ”, “Усулул фиқҳ”, “Илмул фароиз”, “Тасаввуф”, “Замонавий масалаларнинг фиқҳий асослари” каби фанларини ўз таркибига олган. Кафедра ўқитувчиларининг ҳар бири ўзининг услуби ва тажрибасига эга бўлиб, талабаларга дарс беришдан ташқари ўзлари танлаган илмий иш устида изланишлар олиб боришмоқда ва даврий матбуотларда диний-маърифий мавзуларда илмий мақолалари билан ҳамда оммавий ахборот воситаларида маърифий суҳбатлари билан иштирок этиб келишмоқда. Кафедра устозлари аждодларимиз қолдирган ноёб асарларни таржима  ва тадқиқ этиш ишларини амалга ошириб халқимизни улкан маънавий мерослардан баҳраманд қилишни мақсад қилиб қўйган.  Кафедра профессор ва  ўқитувчилари институт ва кафедра фаолиятини юритишда фаол қатнашадилар. Турли  маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этишда кафедра аъзоларининг институт жамоаси орасида ўзига хос салмоқли ўрни бор. 730

Институт ҳақида

Тошкент ислом институтининг ташкил этилиши  Мамлакатимиздаги диний билим юртлари – мадрасалар қадим тарихга эга бўлиб, уларнинг довруғи бутун мусулмон оламига тарқалган. Масалан, “Ислом динининг қуббаси” ҳисобланган Бухоро шаҳрида XX асрнинг бошларида 130 та мадраса фаолият кўрсатган. Лекин шўро ҳукуматининг даҳрийлик сиёсати, динга қарши кураш, барча масжид ва мадрасалар ёпиб юборилиши натижасида 1928 йилга келиб Ўзбекистонда диний таълим тизими батамом тўхтатилди. Иккинчи жаҳон уруши даврида шўро тузумининг диний сиёсатида кескин ўзгариш кузатилди. 1943 йилнинг октябрида Тошкент шаҳрида Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонларининг диний бошқармаси ташкил этилди. Мазкур Диний бошқарма фаолияти Ўрта Осиёдаги бешта шўро республикаси – Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Ўзбекистонни қамраб олган бўлиб, диний таълим билан боғлиқ асосий жараёнлар айнан Ўзбекистонда кечди. Бухородаги “Мир Араб” (1945 йилдан бошлаб бугунги кунгача) ва Тошкентдаги “Бароқхон” (1945-1961 йиллар) мадрасалари, Тошкент олий маъҳади  (1971 йилдан бошлаб бугунги кунгача) собиқ иттифоқнинг мусулмон ташкилотлари учун мутахассис тайёрлаб берувчи расмий диний ўқув юртлари эди.   Тошкентда 1943 йилнинг 20 октябрида йирик курултой бўлиб ўтди. Унда собиқ иттифоқнинг турли жойларидан уламолар иштирок этишди. Асосий масала Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармасини ташкил қилиш масаласи бўлиб, махсус ҳайъат тузилди. Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармасининг раиси этиб Шайх Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхон тайинланди ва у кишига “минтақадаги беш иттифоқдош жумҳуриятларнинг муфтийси” унвони берилди. Шу билан бирга беш жумҳуриятнинг қозилари сайланди ва Ўзбекистон қозиси этиб Зиёвуддин ибн Эшон Бобохон тайинланди.  Институтнинг 2007 йилга қадар бўлган ҳолати Собиқ иттифоқ даврида 1945 йили Ўзбекистонда Бухоро ва Тошкентда мадрасалар очиш тўғрисидаги қарор билан диний таълим тизимида дастлабки қадамлар қўйилди. 1945 йил 1 сентябрда Бухорода қадимий машҳур Мир Араб мадрасаси ўз фаолиятини бошлади (мазкур мадраса иморати 1503 йилда қурилган). Тошкент ислом олий маъҳади эса ўз фаолиятини 1971 йилда бошлади. Бу даврда Зиёвуддин қори ибн Эшон Бобохон Қуръони карим тафсиридан дарс бера бошлади, бир гуруҳ ислом уламолари Исмоил Махдум Соттиев ҳадис илмидан, Фозилхўжа Эшон фиқҳдан, Юсуфхон Шокиров балоғат фани ва мантиқдан, Абдуғани Абдуллаев араб тили ва адабиётидан дарс берган. Олий маъҳаднинг таълим режасига кўра талабаларга ижтимоий-гуманитар фанлар ва хорижий тилларни ҳам ўргатиш назарда тутилган эди. Дарслар ўзбек ва араб тилларида олиб борилган. Ижтимоий ва табиий фанлар Республика Олий таълим тизимидаги таълим муассасаларининг йирик ўқитувчи-профессорлари жалб қилинган. Тошкент ислом институти илк бор ташкил қилинган пайтда 20 нафар талаба қабул қилинган. Бу талабалар, асосан, Бухородаги Мир Араб мадрасасининг юқори курс талабалари, битирувчилари ва шаҳар масжидларининг имом-хатибларидан иборат бўлган. Ўша даврда мадрасани битирган талабаларни ислом олий маъҳадига қабул қилиш анъана тарзига айланган эди. Тошкент ислом институтини ташкил этишда ўз даврининг машҳур намояндаси, таниқли аллома, Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармасининг асосчиларидин бири, собиқ муфтий, марҳум Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон ҳазратларининг хизматлари беқиёсдир. Ул зот ўқув юртининг очилиш маросимида: “Биз бу илмий даргоҳни очар эканмиз, ўз олдимизга диний ва замонавий илмларни пухта эгаллаган, муқаддас динимиз учун зарур бўлган билимдон ходимлар тайёрлашни асосий вазифа қилиб қўйдик”,  – деган эди. Республикамиз истиқлолга эришгунга қадар Тошкент ислом институти узоқ машаққатли йўлни босиб ўтди. Мустақилликка эришгандан сўнг йилдан-йилга ҳар томонлама ривож топди. Айниқса, 2007 йил институт ҳаётига олтин саҳифалар билан ёзиладиган бўлди. Имом Бухорий номли Тошкент ислом институтининг замонавий ва...
1 4 5 6