Банда Аллоҳга Унинг зикри билан яқинлашади. Шайтон эса бизни бу яқинликдан ҳар турли усулда тўсишга уринади. Инсон Аллоҳга яқин солиҳ банда бўлишни хоҳласада, шайтонга алданиб қолади. Қуръон ўқимоқчисиз, лекин телефонингизга хабар келди. Хабар муҳим эмас, лекин сиз у билан овора бўлиб қолдингиз. Бу каби мисоллар ҳар куни ҳаётимизда содир бўлади. Шайтон васвасасига алданиб қолмаслигимиз учун биз Роббимиз буюрганидек иш тутишимиз, яъни намоз ила ўзидан ёрдам сўрашимиз, бизни бир дақиқага ҳам ўз ҳолимизга ташлаб қўймаслигини сўрашимиз керак...- ТИИ талабаси Баракаева Моҳибону