Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Туркияда Ислом ҳамкорлик ташкилоти (OIS)нинг Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ қилиш маркази (IRCICA) билан ҳамкорликда “Имом Бухорий асарлари мисолида ислом санъати” кўргазмаси ташкил этилди. Кўргазмада Туркиядаги илмий-тадқиқот марказлари тадқиқотчилари, IRCICA раҳбар ва ходимлари, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари иштирок этди.