islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Дунё тиллари

Сиз дунёда қанча одамлар Инглиз тилида гаплашади деб ҳеч қизиқанмисиз? Бу саволнинг натижаси жуда катта рақамларни ташкил қилади! Гарчи ушбу тилда гаплашадиган инсонларнинг аниқ рақамини айтиш мушкул бўлсада, лекин уларнинг сони  деярли 600 миллионга яқин деб юритилади.

Жўғрофий жиҳатдан оладиган бўлсак, Инглиз тили дунёда қитъалараро энг кенг  тарқалган тил ҳисобланади. Ушбу тил дунёда Хитой тилидан сўнг (аҳолиси  сони эътиборга  олинган)  энг кенг тарқалган тилларнинг иккинчи қаторида муносиб ўрин эгаллаган. Инглиз тили Британия ороллари, АҚШ, Австралия, Янги Зеландия, Канада ва Жанубий Африка каби мамлакатларда кенг миқёсда гаплашилинади, яъни ушбу мамлакатларнинг давлат тили айнан инглиз тили ҳисобланади.

Шунингдек, Инглиз тили жаҳоннинг 60 дан зиёд мамлакатларида истиқомат қилаётган 300 миллионга яқин аҳолини  ўз ичига қамраб олган ўлкаларнинг- “иккинчи давлат тили” мақомида қўлланилмоқда.

Агар биз ушбу рақамларни бирлаштирадиган бўлсак, Инглиз тили том маънода жаҳон тили сифатида юритилишини инкор қила олмаймиз.

Бироқ шундай бўлсада, Инглиз тили жаҳоннинг турли тилларидан энг кўп сўзларни ўзлаштирган тил ҳисобланади. Бирор тилда оммабоп ёки ҳаётда одамлар қўллаётган замонавий сўзлари ҳанузгача ушбу тилга ўзлаштирилиб келинмоқда. Инглиз тили луғатида  120 га яқин турли тиллардан олинган, жумладан Араб, Француз, Немис, Грек, Италян, Рус ва Испан тиллари каби тиллардан ўзлаштирилган сўзлар мавжуд.

Шу ўринда Инглиз тили билан боғлиқ энг қизиқарли маълумотларни келтириб ўтамиз:

  • инглиз тили вужудга келганда унда бор-йўғи 30.000 та сўзлар мавжуд эди. Замонавий инглиз тили жаҳоннинг энг катта сўз бойлигига эга, яъни  600.000 дан зиёд сўз ва иборалар мавжуд;
  • кундалик ҳаётда эса 60.000га яқин сўзлардан кенг фойдаланилади;
  • ҳар йили ушбу тил жаҳоннинг бошқа тилларидан 450-500га яқин турли маъноли сўзларни “осонлик билан” ўзлаштириб олади;
  • инглиз тили луғатида мавжуд бўлган сўзларнинг 70 %и бошқа тилларда учрайдиган сўзлар билан яхлитдир, ушбу тилдаги сўзларнинг атиги 30%игина соф инглизча сўзлардир;
  • инглиз тили ёзувида энг кўп ёзиладиган сўзлар: I-мен, the-аниқлик артикли, of-ни, and- ва,  to- га, a- ноаниқлик артикли, in- ичида, that- ана у, is- замон шакли, it-у,  for- учун, as- каби сўзлардир;
  • оғзаки суҳбат жараёнида энг кўп кўлланилинадиган сўз бу “I”-мен олмошидир;
  • инглиз тилидаги бир маънони англатувчи энг узун сўз бу – ўпка касаллигини англатувчи 45 та ҳарфдан ташкил топган pneumonoultamicroscopicsilicovolcanoconious сўзидир;
  • кундалик ҳаётда фойдаланиладиган ҳар бири 21 ҳарфдан иборат энг узун сўзлар- disproportionableness (номутаносиблик)  ва  incomprehensibilities (тушуниб бўлмайдиган) сўзларидир;
  • энг кўп қўлланилинадиган ҳарф “е” ҳарфидир. Инглиз тили сўз бойлигида бошқа ҳарфларга нисбатан энг кўп сўзлар “s” ҳарфи билан бошланади;
  • ушбу тилда “set” сўзи энг кўп маъноли сўз бўлиб, унинг 126та феъллик ва 58та от ҳолатидаги бирикмалар таркибида учрайдиган маънолари  мавжуд;
  • инглиз тили алфабитига энг янги киритилган ҳарфлар “j” ва “v” бўлиб, ушбу ҳарфлар илк бора 15- асрда яшаб ижод қилган инглиз адиби Виллиям Шэкспир асарларида ишлатилган;
  • инглиз тилида чоп этилган энг катта луғат китоби 20 томли 728 саҳифадан иборат “Oxford English Dictionary”дир;
  • ер юзида кенг тарқалган инглизча исм бу “Smith”дир. Англия ва Уэлсда ушбу исм билан аталувчи 800.000та одамлар бўлса, АҚШ да эса бу кўрсаткич 1.700.000 тани ташкил қилади.

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти
“Тиллар” кафедраси катта ўқитувчиси
Дилшод Насиров тайёрлади

110101cookie-checkДунё тиллари

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: