Тарих фанларининг докторидир у,
Шарқшунос олиму моҳир таржимон.
Профессор, устоз, домла, мураббий,
Аҳдига вафоли халқ суйган инсон.
Ғузор туманидан пойтахтга келиб,
Ярим асрдирки, кўп ишда сарбон.
Қилган тадқиқотлар ирфондан дарак,
Барчаси пурмаъно, тизилган маржон.
Юлдузлар сонидан бисёр шогирди,
Ҳар бири эл-юртга бергай манфаат.
Буюк аждодларнинг машҳур вориси,
Сўзласа дур мисол ёғилгай ҳикмат.
Саховат бобида мисоли денгиз,
Камтарлик либосин кийган эгнига.
Душманлар олдида эгилмас ҳаргиз,
Эътиқод жойланган муштдек қалбига.
Манбашуносликда беназир олим,
Амалий жиҳатдан ўткир қалами.
Қаерда азизлар турбати бўлса,
Зиёрат этмоққа шахдам қадами.
Бухорий, Термизий, Замахшарийнинг
Ҳаёт йўлларини ўрганган маҳкам.
Илмий мубоҳаса этмоқ истаган
Тили каловланиб қолгайдир мулзам.
Битган асарлари яшасин мангу,
Қиёматга қадар порласин доим.
Бугун саксон ёшни қарши олди у,
Яна саксон ёшни берсин илоҳим!
Эркин ҚУДРАТОВ,
ТИИ Махсус сиртқи бўлим талабаси