islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Фаришталар қачон яратилган?

Фаришталар Одам алайҳиссаломдан олдин яратилган. Бунга ушбу оят далолат қилади:

“Эсланг, (эй Муҳаммад!) Роббингиз фаришталарга: “Мен Ерда халифа (Одам) яратмоқчиман”, – деганида, (улар) айтдилар: “Унда (Ерда) бузғунчилик қиладиган, (ноҳақ равишда) қонлар тўкадиган кимсани яратмоқчимисан?” (Бақара сураси, 30-оят).

Ушбу оят тақозосига кўра инсон яратилмасидан илгари фаришталар яшаганлар ва Аллоҳ таоло одамни яратиши ҳақида хабар берганида улар таажжубланиб мазкур гапни айтганлар. Инсонларнинг бузғунчилик қиладиган ва ноҳақ қонлар тўкадиган мавжудот бўлишини фаришталар қаердан билганлар, улар ғайбни билмайдилар-ку, деган саволга бир қанча жавоблар берилган:

1. Аллоҳ таоло билдирган;

2. Лавҳул-маҳфуздаги ёзувни ўқишган;

3. Фаришталарда фақатгина ўзларининг маъсум бўлишлари қолган махлуқотларнинг бундай сифатга эга бўлмасликлари тўғрисида илм бўлган;

4. “Сақолайн” (инсонлар ва жинлар)нинг бирини иккинчисига қиёс қилишган. Яъни инсонларни ҳам Ерда бузғунчилик қилган жинларга қиёс қилишган.

Тошкент ислом институти ўқитувчиси Абдулқодир Абдур Раҳим

129360cookie-checkФаришталар қачон яратилган?

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: