islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Тошкент ислом институти кириш имтиҳонларига ўзгартиш киритилди

Пандемия сабаб олий диний таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари енгиллаштирилди. Қайси фан олиб ташланди?

Пандемия шароитида мамлакатимизда коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш, абитуриентларнинг узоқ вақт бир жойда ўтириб қолишигв йўл қўймаслик мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий диний таълим муассасаларининг қабул имтиҳонларига 2020-2021 ўқув йили учун истисно тариқасида ўзгартириш киритилди. 

Олий диний таълим муассасаларида қуйидагича қабул имтиҳонлари ўтказилади:

Тошкент ислом институти ва Мир Араб олий мадрасасида.

1-блок “Фиқҳ ва ақоид” фани тест синови, 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 3.2 балл берилади, жами 96 балл;

2-блок “Ўзбекистон тарихи” фани тест синови, 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 3.1 балл берилади, жами 93 балл.

Ҳадис илми мактабида.

1-блок “Ҳадис ва мусталаҳул ҳадис” ижодий имтиҳон, жами 96 балл;

2-блок “Ўзбекистон тарихи” фани тест синови, 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 3.1 балл берилади, жами 93 балл.

Олий диний таълим муассасаларининг қабул имтиҳонлари Республика махсус комиссияси томонидан карантин тартиблари юмшатилгандан сўнг санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этилган ҳолда ўтказилади.

Шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом таълим муассасаларида қабул имтиҳонлари 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб Давлат тест маркази томонидан катта сиғимли биноларда ўтказиш амалиёти жорий қилинган.

Ўрта махсус ислом таълим муассасаларида 2020-2021 ўқув йили учун ҳам қабул имтиҳонлари Давлат тест маркази томонидан ўтказилиши режалаштирилган. Тест синовлари Давлат тест маркази баёнотида айтиб ўтилганидек, катта сиғимли биноларда видеокузатув остида онлайн трансляция қилинган ҳолда санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этилган ҳолда ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларида қабул имтиҳонларини ўтказиш вақти бўйича қўшимча маълумот берилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими

168200cookie-checkТошкент ислом институти кириш имтиҳонларига ўзгартиш киритилди
2 та фикр мавжуд
  1. Muattar

    Nima ham derdim, doimgidek O’MI hech qaysi me’zonlarga to’g’ri kelmaydigan yengilliklar kiritadi. Bu paytda barcha OTMlar asos mutaxasislik fanlarini qoldirsa, islom institutlari uchun tarix fani asosiy fan bo’lib qolmoqda..

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: