islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Масжидлар қачон очилади?

Аввал хабар берганимиздек, диний соҳа вакиллари иштирокида видеоселектор бўлмоқда. Унда масжидлар фаолиятини йўлга қўйиш масаласи кўриб чиқилди.

Йиғилишда Дин ишлари бўйича қўмита раиси А.Ахмедов масжидлар фаолиятини қайта кўриб чиқиш ва ҳозирги ҳолати масаласига алоҳида эътибор қаратди.
Жумладан, у масжидларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш, шунингдек, Республика махсус комиссиясининг қарори билан карантин талаблари юмшатилган тақдирда, ҳар бир ҳудуднинг эпидемиологик ҳолатини интобатга олиб, санитария талабларига тўлиқ амал қилган ҳолда масжидлар фаолиятини қайта йўлга қўйишга босқичма-босқич рухсат бериш масаласини кун тартибига қўйди.

Ўз навбатида, Қўмита раиси ҳозирги пайтда республикадаги масжидларнинг мавжуд ҳолати тўлиқ ўрганиб чиқилганини ҳам маълум қилди.
Видеоселектор давом этмоқда. Йиғилиш тафсилотлари ҳақида кейинроқ батафсил маълумот берамиз.

Дин ишлари бўйича қўмита
Матбуот хизмати

169970cookie-checkМасжидлар қачон очилади?
1 та фикр мавжуд
  1. Музаффар

    Алхамдулиллах масжидлар очилаётганидан хурсандман.Яна бир орзуимиз бор.Қишлоқлардаги масжидлар очилганда хам жуда яхши иш бўларди.Оллохим уша кунларга етказсин.Намозхонлар яна хам кўпаяар эди.

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: