islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

«Қуръондаги ҳадя порами?»

الهدية في القران هي الرشوة

«Қуръондаги ҳадя порами?»

23-савол: Ким биринчи бўлиб порага ҳадя номини берган, оят ва суранинг номини айтингчи?

23-жавоб: «Ҳадя» сўзи Қуръони каримнинг Намл сурасида икки марта келган. Сабаъ маликаси биринчи бўлиб истилоҳларни таҳриф қилган, сохталаштирган ва ҳийла қилган, алал-оқибат порага ҳадя номини берган.

Аллоҳ таоло айтади:

وَإِنِّي مُرْسِلَةٌ إِلَيْهِمْ بِهَدِيَّةٍ فَنَاظِرَةٌ بِمَ يَرْجِعُ الْمُرْسَلُونَ ۝  فَلَمَّا جَاءَ سُلَيْمَانَ قَالَ أَتُمِدُّونَنِ بِمَالٍ فَمَا آتَانِيَ اللَّهُ خَيْرٌ مِمَّا آتَاكُمْ بَلْ أَنْتُمْ بِهَدِيَّتِكُمْ تَفْرَحُونَ

«Мен уларга бир ҳадя юборурман, кўрай-чи, элчилар нима билан қайтар эканлар, деди. Қачонки, (элчиси) Сулаймонга келганида, у: «Сизлар менга мол-дунё ила мадад бермоқчимисиз?! Бас, Аллоҳ менга берган нарса сизлар берган нарсадан яхшидир. Аммо сизлар ҳадяларингиз билан қувонурсиз» (Намл сураси,  35, 36-оятлар).

Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси Исломхон Убайдуллаев, Қосим Ошурнинг “Қуръоний жавҳарлар: 1000 саволга 1000 жавоб” китоби асосида тайёрлади

316820cookie-check«Қуръондаги ҳадя порами?»

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: