islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Ўзбекистон халқаро ислом академиясида Тошкент ислом институти раҳбар ва ўқитувчилари малака оширмоқдалар

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш марказида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасалари раҳбар ва педагоглари учун уч кунлик малака ошириш ўқувларининг биринчи давраси бўлиб ўтган эди.

“Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегияси доирасида дин соҳа ходимларининг олдида турган вазифалар” йўналишидаги 36 соатлик иккинчи давра ўқувларида Тошкент ислом институтининг 16 нафар раҳбар ва ўқитувчилари ҳам иштирок этмоқдалар.

Мазкур ўқувларнинг биринчи кунида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари, тарих фанлари доктори, доцент Давронбек Махсудов “Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясини амалга оширишда диний-маърифий соҳа ходимлари масъулияти”, Республика Маънавият ва маърифат маркази бўлим бошлиғи, Ўзбекистон халқаро ислом академияси профессори, фалсафа фанлари доктори Матлуба Каххарова “Инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш”, Академия катта ўқитувчиси, PhD Обайд Муҳаммед “Араб тили (Муҳовара)” ҳамда Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими, PhD Аҳмад Саад Даманҳурий томонидан “Ақидапараст контентларга илмий асосда раддия бериш услублари: халқаро тажриба” мавзуларида дарс машғулотлари олиб борилди.

Дарсдан сўнг тингловчиларнинг бўш вақтларини самарали ва мазмунли ўтказиш мақсадида пойтахтимиздаги “Ҳазрати имом” мажмуасига саёҳат ташкил этилди. У ерда тингловчилар “Қаффол Шоший” мақбараси, Бароқхон мадрасаси, “Мўйи муборак” мадрасаси, “Тилла шайх” ва “Номозгоҳ” масжидларини зиёрат қилди ҳамда Ўзбекистондаги ислом цивилизaтсияси маркази билан яқиндан танишдилар.

ТИИ матбуот хизмати 

332240cookie-checkЎзбекистон халқаро ислом академиясида Тошкент ислом институти раҳбар ва ўқитувчилари малака оширмоқдалар

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: