islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Қозонда фатво беришнинг замонавий услубиёти муҳокама қилинди   

Яқинда Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Озарбайжон, Мўғулистон, Белоруссия мусулмонлари диний идоралари вакиллари ҳамда Туркия дин ишлари бўйича Олий Кенгаш раҳбарлари фатволар бериш услубиёти бўйича семинарда иштирок этиш учун Қозон шаҳрида йиғилдилар. Унда Ўзбекистон мусуломонлари идораси Фатво маркази Бош мутахассиси Ҳикматуллоҳ домла Тоштемиров ҳам иштирок этиб, фатво масаласида ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтди.

Ислом таълими бўйича Кенгаш раиси, Россия Ислом институти ва Қозон Ислом университети ректори Рафиқ Мухаметшиннинг сўзларига кўра, бугун турли мамлакатлардан келган мусулмонлар уламоларининг иштирокисиз, фатво чиқаришсиз ҳал қилиб бўлмайдиган масалаларга дуч келишмоқда. Татаристон муфтийсининг таълим бўйича ўринбосари семинар тажриба алмашиш ва алоқаларни ўрнатиш учун яхши майдончага айланишига умид билдирди.

Mynamaz.ru хабарига кўра, ўз навбатида, Туркия дин ишлари бўйича Олий Кенгаши раиси Абдураҳмон Хачқалий турли мамлакатлар вакиллари учун умумий муаммоларни биргаликда ҳал этиш муҳим эканини таъкидлади.

“Бизнинг дин ишлари бошқармамиз турли диний идоралар ва таълим муассасалари билан самарали ҳамкорлик қилади. Умид қиламанки, бизнинг амалга оширилаётган лойиҳаларимиз ва фаолиятимиз нафақат таълим соҳасида фойда келтиради, балки барча одамларга динни тўғри тушунишни олиб келади, турли радикал ҳаракатларга қарши туриш ва олдини олишда ўзига хос чекловчига айланади”, – деди Хачқалий.

Унинг сўзларига кўра, фатволар ва уларнинг чиқарилиши мусулмонлар ҳаётида катта аҳамиятга эга, мусулмон уламоларининг саъй-ҳаракатларини бирлаштиради, замонавий мусулмонларнинг ҳаётини осонлаштиради. Ваҳоланки, ҳар бир фатвонинг асосий мақсади шариатнинг тўғри меъёрига келишдир. Шу билан бирга, мутахассиснинг фикрига кўра, фатво ёзиш ва қабул қилиш учун мутахассис маълум малакага эга бўлиши керак, чунки фатво маълум асосларга, маълум бўлиши керак бўлган қоидаларга асосланади.

Семинар давомида иштирокчилар фатволар бериш услубиёти ва уларни замонавий муаммолар бўйича қўллаш амалиёти, ислом ҳуқуқий меросидан фойдаланиш имкониятлари кўлами, турли мазҳабларнинг фатвосидан фойдаланиш тамойиллари кўриб чиқилди, шунингдек, мусулмон олимлари ўз ишлари давомида дуч келадиган замонавий муаммолар билан ўртоқлашдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

 

 

340610cookie-checkҚозонда фатво беришнинг замонавий услубиёти муҳокама қилинди   

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: