Ҳозирги кунда чет тилини билиш даражасини аниқлаш, малака сертификатини олиш учун тест синовида қатнашиш бўйича мурожаатлар электрон тарзда my.gov.uz орқали қабул қилинмоқда.
Миллий сертификат имтиҳонларида қатнашиш учун талабгорлардан БҲМнинг 1,5 баравари (450 минг сўм) миқдорида тўлов ундирилади.
Рўйхатдан ўтиш my.gov.uz орқали амалга оширилганда 10% чегирма берилади (405 минг сўм).
«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга эса 50% чегирма қўлланилади.
Имтиҳонда узрли сабабга кўра қатнашолмаган талабгор:
- Давлат тест марказининг электрон почтасига тест синовлари ўтказиладиган кундан камида уч кун олдин ёзма ва электрон шаклда;
- gov.uz орқали эса малака имтиҳони ўтказилган санадан 3 кундан кечикмай мурожаат этиши лозим бўлади.
Бунда тўловлар қонунчиликда белгиланган тартибда қайтарилади ёки навбатдаги имтиҳонга йўналтирилади.
Узрли сабаб сифатида:
- талабгорнинг бетоблиги;
- хизмат сафарида бўлганлиги;
- оила аъзоларининг вафот этганлиги каби ҳаётий вазиятларни тасдиқловчи ҳужжат кўрсатилиши (илова қилиниши) керак.
Аппеляция шикояти қай тартибда берилади?
Имтиҳон жавобидан норози талабгорлар натижа эълон қилинган санадан бошлаб 3 иш куни ичида my.gov.uz орқали апелляция шикояти бериш ҳуқуқига ҳам эга.
Бунинг учун:
- “Чет тили имтиҳони натижалари юзасидан апелляция бериш” хизмати танлаш;
- ариза рақамини киритиш;
- шикоят мазмунини ёзиш кифоя.
Мурожаат 14 иш кунида кўриб чиқилади.
Хизмат мутлақо бепул кўрсатилади.