Тавоф қилиш асосан ҳаж ёки умра ибодати вақтида Каъба атрофида етти марта айланиш билан адо қилинади. Бундан ташқари вақтларда ҳам Масжидул Ҳаромда бўлган зиёратчилар тавоф билан машғул бўладилар, чунки тавоф Каъба ёнида бўлган инсон учун намозга тенг ибодатдир. Ушбу ибодат соат мили айланишига тескари шаклда амалга оширилади.
Бу бир нечта илмий сабаблар билан мувофиқ келади:
- Қон инсон танасида соат милига тескари йўналишда айланади;
- Атом электронлари ядро атрофида соат милига тескари йўналишда ҳаракатланади;
- Ой ўз ўқи атрофида соат милига тескари йўналишда айланади;
- Ер ўз ўқи атрофида соат милига тескари йўналишда айланади;
- Ер Қуёш атрофида соат милига тескари йўналишда айланади;
- Қуёш системаси сайёралари Қуёш атрофида соат милига тескари йўналишда айланади;
- Қуёш ва бутун қуёш тизими галактикада соат милига тескари йўналишда ҳаракатланади;
- Барча галактикалар фазода соат милига тескари ҳаракатланади.
Бундан маълум бўладики, биз ҳам Каъбани тавоф қилганимизда бутун олам билан бир йўналишда ҳаракатланамиз.
Биз ҳам Каъба атрофида Одам алайҳиссаломдан тортиб Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламгача бўлган барча пайғамбарлар тавоф қилган тарзда айланамиз.
ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси
катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев