islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Ваъз ва насиҳат

Дин насиҳатдир. Лекин, дин насиҳат бўлиши учун шарти ва усули бордир. Муҳаммад ибн Саммок раҳимаҳуллоҳ айтади:  Бу замонда ваъз ва насиҳатга амал қилувчи оздир, ноёбдир. Ваъз усули ва қоидаси аввало ўз нафсингга ваъз қилгайсан, ундан сўнг ўзгаларга! Агар ўз нафсинг ваъзга амал қилса, ўзгалар ҳам амал қилур! Ваъз ва насиҳат бўлиши учун аввало ўз нафсига ваъз қилиб нафсини бўйсиндириши ва таслим этмоғи ва ваъзига эргаштириши керак экан. Агар у биринчи ишни қилмасдан иккинчи ишга ўтса исломнинг бўйруғини бўзган бўлади ва кишиларни ҳам ўзидек беамал бўлишига сабаб иш қилган бўларкан. Бу эса шайтоннинг феълидир. Ҳозирги кунда кўпчилик шайтоннинг феъли билан сифатланган, десак муболаға бўлмайди. У шошади гўё яхши иш қилаётгандек. Шошишлик шайтондандир. Биринчи ўзингни сўғор, кейин бошқаларни сўғорасан.
Шошган одам ёлғиз тили билан чақиргани учун заиф, бечора бўлса!  Бутун вужуди билан чақирган киши эса бутун инсониятдан бир нарсага нафси аммораси билан бўйсинганлиги учун зоҳиру ботин сафарда ёки ҳазарда ёки китобатда бўлсин!  У қовий, кўчли бўлади. Иккинчи тараф қанчалик кўп бўлмасин унга ўзи хоҳлаган нарсанинг барчасини сингдиришга қодирдир.
Масаланинг иккинчи тарафи ҳам бор. Жаъфари Содиқ бир неча муддат хилватда ўтирди. Суфёни Саврий унинг олдига келди.
Эй Расулуллоҳ авлоди, сизнинг насиҳатингиздан халқ маҳрум бўлиб қолди. Нега узлатни ихтиёр қилдингиз? – деди.
У жавоб берди: – Бу замона фосид бўлиб, мўминлар кўнгли ва эътиқоди ўзгариб кетди. Шу сабабдан узлатни ихтиёр қилдим, буларга насиҳатим фойда бермас! Кўнгли ва эътиқоди ўзгарганга ҳатто Жаъфари Содиқдек расулуллоҳ авлодининг насиҳати ҳам фойда бермаслигини билдиряпди. Ҳозир ҳамманинг кўнгли ва эътиқоди мошин олиш, йўқ мошинага пул тўлаш, моли давлат топиш ва ҳакозалар бўлиб қолди. Кўнгли ва эътиқодини тўғирлаш ва тўзатиш ҳаёлига ҳам келмаган. Ҳамманинг дарди бировларга маълумот ўлашиш бўлиб қолган. Ўзи бирмарта ўқийди ёки ўқимайди беамалларча тарқатади. Битта беамал маълумот тарқатувчи мингта одамни беамалга айлантиради. Шу сабабдан амал қилинмаган маълумотни тарқатишдан қўрқиш керак.

Юнусобод Оқтепа жоме масжиди имом ноиби Уролназар Мустофо Жарқўрғоний

342510cookie-checkВаъз ва насиҳат

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: