islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Мониторинг ва ички назорат бўлими

Бўлим Тошкент ислом институтида ижро интизомини назорат ва таҳлил қилиш мақсадида ташкил этилган.

Ўз фаолиятини «Таълим тўғрисида»ги қонун, «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури», Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва фармойиш­лари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг буйруқлари, Ўзбекистон мусулмонлари идораси буйруқлари, Тошкент ислом институти Илмий Кенгаши қарорлари, Ректор Кенгаши қарорлари, институт буйруқларига мувофиқ амалга оширади.

Институт таркибий тармоқларидан  юқори ташкилотларга юбориладиган ҳисоботларни бажарилишини назорат қилади, маълумотларни тўплайди, умумлаштиради, институт раҳбарияти тасдиғидан ўтказади ва юқори ташкилотларга юборилишини таъминлайди.

Кадрлар тайёрлаш сифати, уларга бўлган эҳтиёж, меҳнат бозорини ривожлантириш ва олий ўқув юртлари бўйича режалаштирилган барча тадбирларни ҳамда ўқув юрти моддий-техника базасининг мониторингини олиб боради.

Профессор-ўқитувчилар таркиби ва педагог кадрларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш сифатини таҳлил қилади.

Институтда ўқув жараёнининг бориши, жумладан Профессор-ўқитувчилар ҳамда талабаларнинг дарсларга иштирокини, талабаларнинг билим савиясини, дарслар сифатини таҳлил қилади, улар юзасидан хулоса ва таклифлар ишлаб чиқади.

45230cookie-checkМониторинг ва ички назорат бўлими

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: