Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Уч ҳил одам бордирки, Аллоҳ таоло уларни хуш кўрмайди ва қилган дуоларини ижобат қилмайди: Ҳаробага айланган уйда ўтириб паноҳ тиловчи. Йўл ўртасига ўтириб саломатлик сўровчи. От-уловларини бўш қўйиб юбориб, сўнг Аллоҳдан уни сақлашни сўраган одамнинг.»...- Тошкент ислом инсититути талабаси Давронова Зебинисо
Ҳар икки намоз оралиғида ҳар хил ғафлат, жафокорлик, бағритошлик, қайсарлик, тойилиш ва хатолар сени қамраб олади-да, сени Робингдан узоқлаштиради ва ҳузуридан четлатади. Бу билан ҳуддики Роббингнинг ибодатидан юз ўгириб, унинг риоясидагилар қаторидан чиққандек бўласан. Эҳтимол, ўз оёғинг билан душманинга йўлиққандирсан ва у сени асир олиб оёқ-қўлингни кишанлаб нафсинг ва орзу-ҳавасларинг зиндонига қамаб қўйгандир...- Тошкен ислом иниститути талабаси Отахонов Абдуллоҳ
Мизож – “аралашма”, “бирикма” деган маънони англатади. (Мизож сози мижоз деб ҳам ишлатилади). Аллоҳ яратган барча нарсанинг мизожи бор. Мизожнинг ичига соғлиқ, жисмоний хусусиятлар, суяк тузилиши, нарсаларнинг таъми, ҳиди ва шу каби бир қанча белгилар киради. Инсоннинг мизожи туғилиши билан бор бўлиб у ўзгармайди...- Тошкент ислом институти талабаси Саидакбархожаева Ҳалима Йўлдошхўжа қизи