islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Dekabr 27, 2017

Day

Суннатни тутган юртим

Албатта сиз буюк хулқ узрадирсиз дея Ҳабибини мадҳ этиб, оламларни У Зоти муборакнинг руҳлари сабаб яратган, кўрмасакда бизларга ошиқликнинг ҳаловатини бериб, сўрамасакда Уммати Муҳаммад қилган, юртимиздан Аҳли Исломнинг шарафини бўлган устозларини чиқариб азиз қилган Аллоҳга туганмас ва Жалолига мос ҳамду санолар. Буюк хулқларни мукаммал этишга келганларини айтиб, умматларини энг гўзал хулқлар билан зийнатланиб иймон нурида яшашдек шарафли йўл таълимини берган. Икки олам сарвари, ишқимиз тарбиячиси, қалбимиз ва кўзларимиз қувончи Ҳабибимиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат ва саломлар бўлсин. Вақт воқеликдан узоқлашгани сари тарихий маълумотлар ўзгаради, бузилишлар, ҳар хил тўқима ривоятлар кириб боради. Аммо ўзгармас бир тарих борки, на асрлар, на инсонлар фикри ўзгартира олади. Бу тарих Аллоҳнинг энг сўнгги Набийси, Икки олам сарвари, бутун инсониятнинг йўлбошчиси, Пайғабмарлар имоми, Саййидул Анбиё, ҳаётлари улкан илм, сўзлари роҳат, ҳикмат булоғидир. Бу ўзгармас тарих Аллоҳнинг севгани, мусулмонларнинг шафоатчиси Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаёт йўллари тарихидир. Аллоҳ таоло бизларни У Зоти муборак соллаллоҳу алайҳи васалламга уммат қилишдек шарафни бериш билан бирга, умматнинг устози бўлган саҳобалардан сўнг тобеъинлик мақомида туриб то қиёматгача ўқиладиган китоб таълиф этган суннат севар, Ишқининг исботи ўлароқ яшаган Имом Бухорийдек зотга ҳам юртдош қилди. Бизнинг юрт суннатни илк Ислом нури келган кундан маҳкам тутган юртдир. Биз Имом Бухорийни тарбия қилган юрт инсонларимиз. Бугунги кунда ҳам бунинг давомли этиши учун ҳам олимлар билан танилган юрт вакилларимиз. Юртимизда илмга муносбат азал-азалдан юксак ва эҳтиромли ҳолатда давом этган. Шу сабаб ҳам илм масканлари илк академиялар, астрономик тадқиқот марказлари, мадрасалар ва ибодат масканлари масжидлар ҳам қуришга алоҳида эътибор берилган. Бунга ҳам суннатга эргашиш дея қилишган. Илк масжид қурилиши, Масжидун Набавий, Байт-ул Ҳаром ободлиги ҳам ислом дунёсидаги ибодат масканлари ва илм масканларини қуриш ҳам илм аҳлига хизмат дея савобини Аллоҳдан кутишни ўзларига ўрнак қилиб олишган.бугунги кунга келиб неча йиллик асирлик ва мустабид тузимнинг сиёсатидан қутилиб яна илм масканларига эътибор кучайди. Ислом илмлари ўқитиладиган алоҳида масканлар қурилиши ҳам бунга мисолдир. Энг муҳим янгиланишлардан ва Ислом дунёсига хушхабар ўлароқ қурилиши бошлаб юборилган Ислом Маданияти Маркази ва унинг таркибига кириши режалаштирилган илм масканлари ва кутубхоналар ҳам суннатга эргашиш ва Аллоҳнинг илм аҳли даражаси қанчалик улуғлигига эргашиб шу йўлда юришга интилишнинг исботидир. Мустақиллик йилларидаги қурилган масжидлар ҳам Аллоҳни уйини обод қилишга интилиш ва бу ҳам суннатни ушлаган юрт аҳолисидан Аллоҳга муҳаббатнинг исботидир. Юртимизда азалдан етимлар эъзозланган ва ёши улуғларимиз хизматини суннат ва айни вақтда Аллоҳнинг амри дея ташлаб қўйишмаган. Аммо охирги вақтда юртимизда етимхоналар ва кексалар уйи пайдо бўлганидан юртимиз одамларида суннатни ва Аллоҳни амрига бефарқлик пайдо бўлганини кузатиш мумкин. Бунинг ечими сифатида эса ота-оналар масъулият билан фарзанд тарбия қилсалар ёшлар оилага муносабатлари янада масъулиятли бўлиб етимхоналар пайдо бўлиши олди олинади. Чунки етимларга яхши муносабатда бўлишни Аллоҳ таоло Ўз Каломи шарифида ҳам: “Сендан етимлар ҳақида сўрарлар. Сен «Уларга ислоҳ қилиш яхшидир», деб айт”….Бақар сураси 220 оят. Бу оятни юртимиз мусулмонлари жуда яхши англаб, етимларга доимо яхши муносабатда бўлиб ҳеч бир маҳалла боши ёки қўшнилар ҳам етимларни ташлаб қўйишаган. Ҳозирда ҳам гарчи етимхоналар очилган бўлса ҳам ташлаб қўйилмаган бўлсада етимхоналар очилгани, яна ҳам ачинарлиси қариялар уйлари пайдо бўлгани қалбни ғаш қиладиган ҳолатдир. Чунки ёшларни иззат қилиб, кексаларни эъзозлаш динимизнинг амрларидандир....