Танловда кимлар иштирок этиши мумкин? Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти янги логотипи бўйича ўз таклифларини нафақат профессионал реклама компаниялари ва агентликлар, балки хусусий шахслар (фрилансерлар, талабалар ва ҳ.к.) ҳам тақдим этишлари мумкин. Танловга талабнома қуйидаги тартибда юборилади: 1. Логотип ва унинг таърифининг 3 (уч) тилга (ўзбек, араб, инглиз) мослаштирилган ўз намунангизни ишлаб чиқинг. 2. График шаклдаги файл ва таъриф матнини ҳамда алоқа боғлаш маълумотларингизни islom-instituti@umail.uz электрон почтасига ёки қуйидаги манзилга жўнатинг: Ўзбекистон Республикаси, 100002, Тошкент шаҳри, Зарқайнар 18-берк кўча, 47-уй. Маълумот учун телефон: (+99871) 227-42-37. Танловга юборилган ижодий ишларни Тошкент ислом институтида тузилган ҳайъат кўриб чиқади. Ҳайъат ишларни қуйидаги мезонлар бўйича баҳолайди: – институт йўналиши, қадриятлари ва илмнинг аҳамиятини акс эттириши; – Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ номи логотипда тасвирланиши; – логотип ғоясининг теранлиги ва лўндалиги; – логотип босма ва нобосма материаллар, брендлаштирилган маҳсулот ва корпоратив совғаларига мослашувчанлиги; – логотип креативлиги. Ҳайъат энг яхши ишларни танлаб олади ва интернет фойдаланувчилари орасида очиқ овозга қўяди. Овозга қўйиш натижалари ҳамда танлов ҳайъатнинг якуний хулосаси асосида ғолиб аниқланиб, унинг номи www.islaminstitut.uz расмий сайтда эълон қилинади. Танлов ғолиби Тошкент ислом институти томонидан қимматбаҳо совға билан тақдирланади! Танловда натижалар 2018 йил Рамазон ойининг Лайлатул Қадрида 12 июнь куни эълон қилинади. 367
Атамаларнинг қайси тилдан кириб келгани ёхуд қайсидир тилда бўлиши аҳамиятли эмас. Зеро шаръий ҳукмларда маъно эътиборга олинади, лафз ва иборалар эмас. – التجارة – Commerce or business هى تقليب ودوران المال بعوض لغرض تحقيق الربح , وأحيانا يطلق عليها البيع كما فى قولهعز وجل : ((وَأَحَلَّ اللَّهُ الْبَيْعَ وَحَرَّمَ الرِّبَا ))(البقرة : 275 ) [1 Тижорат – бу фойдани юзага чиқариш мақсадида молни бошқа бир товар ёки пул эвазига алмаштириш. Гоҳида Қуръони Каримда тижорат сўзи ўрнига “бай” сўзи ишлатилган. Аллоҳ таоло айтади: “Аллоҳ байни ҳалол қилди ва рибони ҳаром қилди”. (Бақара сураси 275-оят – التجارة الالكترونية – Commerce electronic شرة عمليات التجارة باستخدام أساليب الكترونية مثل الحاسوب وشبكات الإتصال المحلية والعالمية وأجهزةالمحمول المتقدمة أو أى وسيلة من وسائل تكنولوجيا المعلومات والاتصالات [2 Электрон савдо – электрон воситалар ёрдамида савдо амалиётини амалга ошириш. Масалан: Компютер; Ҳудудий ва халқаро интернет тизими; Ахборот технология воситалари орқали амалга ошириш. – الانترنت – Internet هىوسيلة من وسائل الاتصال بين شبكات الاتصالات المحلية والعالمية بهدف توصيل البيانات والمعلومات والمعارفو إبرام العقود و الإتفاقياتونحو ذلك[3 Интернет–Компютер ва замонавий телефон жиҳозларини дунёнинг қайси четида бўлишидан қатъий назар боғлашга ва ўзаро ахборот алмашишга хизмат қиладиган тизим. – التكنولوجيا – Technology هىاستخدام وسائل التقنية الحديثة لتسهيل الأعمال والمعاملات ونحوها [4 Технология – савдо амалиётларини осонлаштирадиган замонавий техника воситаларидан фойдаланиш хизмати. – الموقع الالكترونى – web-cite [هو حيز ( مساحة ) ما مخزن عليه بيانات ومعلومات معينة عن فرد أو منشأة أو هيئة . أو نحو ذلك متصل بالانترنت ، مصمم بطريقة فنية من أهل الإختصاص والخبرة ، تسهل لمن يريد الدخول إليه الحصول علىالبيانات والمعلومات المطلوبة [5 Сайт –якка шахслар ёки фирма ва ҳоказолар ҳақидаги маълумотлар билан тўлдирилган электрон майдон бўлиб, бевосита интернет тармоғи билан ишлайди. Унга кирган киши ўзи излаган маълумотни осонлик билан қўлга киритиши учун шу соҳа мутахасислари томонидан ишлаб чиқилган. – كلمة المرور إلى الموقع – Password هى اشارات أو رموز سرية تسمح للذى وقعها الدخول على الانترنت [6 Кириш коди – интернет тармоғига киришга рухсат берадиган рақамлар, турли белгилар ва ҳарфлар мажмуи. – الوسيط فى التجارة الالكترونية – broker هو الشخص أو الجهةالذي يقوم بالوساطة بين المتعاملين من خلال التجارة الإلكترونية لحساب موكليه مقابل أجرة يطلق عليها السمسرة أو الرسوم أو مكافأة [7 Воситачи – муайян шахс ёки томон бўлиши ҳам мумкин. Унинг вазифаси савдо амалиётида иштирок этаётган тарфлар орасида воситачилик қилиш. Ва бунинг эвазига ҳақ олади. Замонавий бизнес тили билан айтганда – брокер. [1]Жамал Убуд Муҳаммад. Ҳукмут тижаротул электрунияти фи шариъатил исламияти. – Дамашқ. “Дорул қалам”, 2016. – Б.13. [2]Жамал Убуд Муҳаммад. Ҳукмут тижаротул электрунияти фи шариъатил исламияти. – Дамашқ. “Дорул қалам”, 2016. – Б.14. [3]Жамал Убуд Муҳаммад. Ҳукмут тижаротул электрунияти фи шариъатил исламияти. – Дамашқ. “Дорул қалам”, 2016. – Б.14. [4]Жамал Убуд Муҳаммад. Ҳукмут тижаротул электрунияти фи шариъатил исламияти. – Дамашқ. “Дорул қалам”, 2016. – Б.14. [5]Жамал Убуд Муҳаммад. Ҳукмут тижаротул электрунияти фи шариъатил исламияти. – Дамашқ. “Дорул қалам”, 2016. – Б.15. [6]Жамал Убуд Муҳаммад. Ҳукмут тижаротул электрунияти фи шариъатил исламияти. – Дамашқ. “Дорул қалам”, 2016. – Б.15. [7]Жамал Убуд Муҳаммад. Ҳукмут тижаротул электрунияти фи шариъатил исламияти. – Дамашқ. “Дорул қалам”, 2016. – Б.15. Тошкент Ислом институти 4-курс талабаси Раҳимов Алишер Аюбхон ўғли 347
Ҳозирги кунда илм-фан тараққиёти ва интернет имкониятлари билан электрон бозорларда ҳам пул савдосини амалга ошириш мумкин. Бу электрон бозорларнинг қонун талаблари “қора бозор”да амал қилинадиганларига қараганда анча тартибли, ҳаққоний савдо тўла таваккалчилик йўли билан, яъни валюта курси ёки ўсади, ёки тушади тарзида олиб борилади. Кимнинг қайси йўлни танлаши ўз аналитик ва интуитив қобилиятларига боғлиқ. Холислик юзасидан бундай бозорларга манфий ёндошадиганларнинг асосий учта аргументларини ва бозор тарафдорларининг бу аргументларга қарши жавобларини айтиб ўтишим лозим, бир тўла барча ўқувчида яққолроқ тушунча ҳосил бўлишидан умидворман. 1. Бу бозорларда бўладиган савдода қимор (азартга берилиш) элементлари ҳам бор. Бу гапда жон бор. Лекин одам азартга берилувчан ўйинчими ёки профессионал савдогар, бу биринчидан ҳали бозорда ишламаган одам била олмайдиган нарса, иккинчидан одамнинг ўзига боғлиқ. Бу бозорларда суяги қотган профессионалларнинг ўз китобларида ёзишларича, бу бозорга кирувчи ҳар бир инсонда дастлабки босқичда профессионализмдан кўра қизиқ-қонлик устун бўлади, вақт ўтиши билан, инсон ўз устида ишлаши билан қизиққонликни йўқотса бўлади, дейдилар. 2. Иккинчи аргумент: бу бозорларда ишловчилар жисмоний меҳнат билан шуғулланмайдилар, улар компютер олдида ўтириш ва таҳлил билан шуғулланадилар, яъни савдони ҳалол қилиш учун бирон-бир товарнинг бир жойдан бошқа жойга кўчиши лозим, деган фикрга асосланадилар. Лекин ҳозирда интернетда нафақат пул билан, ҳатто товарлар савдоси билан ҳам шуғулланиш мумкин, ваҳоланки буни ҳам компютер олдидан жилмасдан амалга ошириш мумкин, чунки тегишли компаниялар ўзлари товар кимдан кимга кетиши кераклиги ҳақида қайғурадилар ва улар бу ишларни одатда арзга ҳожат қолдирмасдан амалга оширадилар. Пул бозорларида ҳам худди шундай, яъни катта-катта банклар пул кимдан кимга кетяпти, ким кимга қанча бериши керак, ўзлари ҳал қиладилар. Савдогар фақат ҳар бир савдоси учун қанча пул сарфлаётганини билиб борса бас, ҳатто унинг қанча пул топаётганлиги ёки йўқотаётганлиги ҳисобини ҳам унинг учун компютерлар бажариб беради (хоҳласа ўзи ҳам бажариши мумкин). 3. Учинчи аргумент: бу бозорлар ҳақида умумий тушунча шундай, бу ерда фақат пул савдоси бўлганлигидан, ишлаб чиқариш йўқ. Хулоса қилиш мумкинки, кимдир ютса, демак кимнингдир пул йўқотиши ҳисобига пул топмоқда. Лекин, ҳозирги кунда мамлакатлар иқтисодиёти шунақанги даражада ривожланганки, мамлакат иқтисодиётидаги ишлаб чиқариш унинг миллий валютаси курсидаги ўзгаришлар билан чамбарчас боғлиқ, яъни ишлаб чиқаришга ва умуман иқтисодиётнинг ўсишига таъсири катта. Шу нуқтаи назардан электрон бозорлар тарафдорлари бу аргументни ҳам йўққа чиқаришади[1]. Мазкур билдирилган фикрлар биржа ва электрон савдо жараёнлари учун холис ёндашган ҳолатда, яъни рухсат дегувчилар билан шаръан жоиз эмас дегувчиларнинг ҳам томонларига ён босмаган ҳолда билдирилди. Масалани шундай бошлашни мақсадга мувофиқ деб, билдик. Энди қўйида мазкур масала бўйича дунё Ислом уламолари ва юртимиз олимлари томонидан билдирилган ечимларига эътибор қаратамиз. Авваламбор, Ислом фиқҳи академияси томонидан чиқарилган фатвога эътибор қаратсак; “Ислом Фиқҳи Академияси биржа ва ундаги бўладиган акция, қарз қоғозлари, савдо моллари, пуллар ва бошқа савдолар билан яқиндан танишиб чиққанидан ва муноқаша қилганидан кейин шариат аҳкомлари асосида қуйидаги қарорларни қабул қилди: Биржанинг ғояси доимий бозор мавжуд қилиш ва унда иштирок этувчилар учун олди-сотдига, молларини савдога қўйиш ва талаб қилишга шароит яратишдир. Бу жуда ҳам фойдали ва яхши иш бўлиб, билмайдиган ва ҳушёр бўлмаган кишилар, олди-сотдига муҳтож, аммо ҳақиқий баҳони билмайдиганларнинг баъзи ғаразгўйлар томонидан алданиб қолишларини ман қилади. Шунингдек, сотувчи ва олувчиларга катта ёрдам беради. Лекин шу билан бирга, биржа савдосида шариат рухсат бермаган қиморга ўхшаш, бировнинг ҳисобидан фойда кўриш ва одамларнинг молини...
Ишбилармон, мардлик ва шижоат соҳиби азми қатъий тадбиркор ва ҳушёр бир киши минг-минглаб тадбирсиз, лоқайд кишилардан яхшидир. Амир Темур. Бандаларини неъматлар узра яратган, ва улардан фойдаланиш йўлларини таълим берган Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар бўлсин! Умматига барча ишлар қатори ишбилармонлик ва тадбиркорликда ҳам намуна бўлган Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламга чексиз саловоту дурудлар бўлсин! Юртбошимиз томонидан жорий йил “Фаол тадбиркорлик, инноватсион ғоялар ва технологияларни қўллаб қувватлаш йили” деб номланди. Албатта, бу йил давомида мазкур соҳада янада кўпроқ ислоҳотлар олиб борилиши ва бунга давлат дастури сифатида катта эътибор қаратилишини англатади. Зеро, жамиятнинг ривожи ва барқарорлиги фаол инноватсион тадбиркорликнинг шаклланиши билан узвий боғлиқ. Шундай экан мазкур мавзуда изланишлар олиб бориш барча соҳа ходимлари зиммасидаги асосий вазифадир. Ислом шариати ҳам мусулмон кишининг рухсат берилган йўллар билан, ҳалол касб, меҳнат билан топган хусусий мулкини ҳамда инсонларнинг ўз хатти-ҳаракатлари билан боғлиқ ҳолда жамиятда юзага келган табақаланишни инкор қилмайди. Зеро, ислом фиқҳида бойлар учун алоҳида келган ҳукмлар мавжуд. Ўз навбатида фақир, мискинлар учун ҳам алоҳида имтиёз ва мажбуриятлар бор. Бундан кўринадики мусулмон киши шариат кўрсатмаларига мувофиқ равишда Аллоҳ берган ризққа эгалик қилиши ва ўзини, аҳлини, яқинларини моддий таъминотини амалга ошириши мумкин, ҳатто мажбур. Демак, ҳар қандай мусулмон шаръий ҳукм сифатида Ислом динидаги молиявий жараёнларни, савдо-сотиқ масалаларини ўрганиб бориши шарт. Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб қувватлаш ҳар қандай мамлакат иқтисодиётининг барқарор ўсишини таъминловчи асосий бўғин ва амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг устувор йўналиши ҳисобланади. Айниқса, бугунги куннинг энг муҳим кашфиётларидан бири ва иқтисодий жараёнларни усиз тасаввур қилиб бўлмайдиган даражага келган – биржа ва электрон савдо масалалари ўзининг долзарблиги билан бутун дунё назарида турибди. Республикамизда ҳам биржа ва электрон савдо тизимини барқарор ривожлантириш ва уни қўллаб-қувватлаш мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг асосий устувор йўналишларидан бири қилиб белгиланган[1]. Шунга қарамай, бугунги кунда инновацион тадбиркорликни ривожлантиришда қатор муаммолар юзага келмоқда. Жумладан, ҳуқуқий базанинг тўлиқ шаклланмаганлиги, инновацион тадбиркорга етарлича муҳитнинг яратилмаганлиги ва ушбу соҳада етарлича малакали кадрларнинг етишмаслиги. Иқтисодиётнинг эркинлашуви шароитида электрон тармоқда фаолият юритувчи инновацион тадбиркорлик субъектлари фаолиятини молиялаштиришни ташкил этишнинг илмий асоси ва механизмини ишлаб чиқиш ва уни амалиётга жорий этиш зарурдир. Бугунги кунда тармоқдаги инновацион корхоналари фаолиятини ривожлантиришда қўйидаги муаммолар мавжудлиги аниқланган: – инноватсион муҳитни яхшилаш; – экспорт ва импорт қилиш жараёнини самарали ташкил этиш; – молиялаштириш, солиққа тортиш механизми; – тайёр маҳсулотларни ташқи ва ички бозорларга тўлиқ реализациясини амалга ошириш. Яна шуни алоҳида таъкидлаш лозимки халқининг асосий қисми ислом динига эътиқод қилувчи мусулмонлардан иборат юртимизда барча, хусусан тадбиркорлар ҳам ўз оиласини ҳалол ризқ билан боқиш, ислом дини кўрсатмаларига амал қилган ҳолда ҳаёт тарзларини, шу билан бирга иқтисодий фаолиятларини ташкил қилиш истагида яшайди. Шундай экан электрон савдо ёки биржа масалаларининг шаръий ҳукмларини ўрганиш ва натижаларини халққа ўргатиш лозим бўлади. Зеро, Савдо инсонлар орасида ҳаётнинг бир маромда давом этишининг асосий омилларидандир. Шубҳасиз у Аллоҳнинг бизга берган неъматидир. Ул зот Қуръонда шундай деб марҳамат қилади: “Аллоҳ бай(савдо-сотиқ)ни ҳалол қилди ва рибони ҳаром қилди” (Бақара сураси, 275-оят). Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Умматим ризқининг ўнда тўққизтаси савдодадир” (Имом Табароний раҳматуллоҳи алайҳ ривояти). Набий алайҳиссаломдан энг покиза касб қайси касб эканлиги ҳақида сўрашди. Ул зот соллалоҳу алайҳи васаллам жавоб бердилар: “Кишининг ўз қўли билан қилгани ва шариатга мувофиқ бўлган ҳар қандай савдо”. (Имом Аҳмад раҳматуллоҳи алайҳ ривояти). Исломда савдо-сотиқ ҳалоллик, поклик, ўзаро розилик, қулайлик яратиш, адолат, омонатдорлик,...