Ҳорун Ар-Рашид араб маданияти билан тарбияланган, иқтидорли адиб ва шоир, заковатли олим ва эътиборли халифалардан эди. Шунинг учун ҳам, унинг тушунчаси олимлар зеҳнияти билан баробар деган фикр ўша даврнинг ўзидаёқ мавжуд эди. Ҳорун Ар-Рашиднинг қароргоҳи доимий равишда шоирлар, табиблар, ислом ҳуқуқшунос олимлари, кимёгарлар ва мусиқашунослар билан гавжум бўлган. Унинг ўзи кўпинча уламолар ва адиблар билан тез-тез баҳсу мунозаралар ўтказиб турган...- ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев
Ҳанафий мазҳаби имомлари намозда фотиҳадан кейин "Омин"ни махфий айтишнинг афзаллигини оят ва ҳадислар орқали қониқарли далил ва исботлар билан кўрсатиб беришган. Аслида "Омин"ни ошкора ёки пинҳона айтиш борасидаги ҳадиси шарифларни кузатадиган бўлсак, уларнинг исноддаги мадори битта саҳобага – Воил ибн Ҳужр (р.а.)га бориб тақалади. Қизиғи, икки тараф ҳам унинг ривоятига суянганлар...- ТИИ Модулъ таълим тизими талабаси, Учқўрғон туман Муҳаммад Зариф жоме масжиди имом хатиби Ш.Исроилов