Имом Молик ибн Анас раҳимаҳуллоҳ аҳли сунна вал жамоанинг тўрт буюк фиқҳий йўналишидан бири – Моликийлик мазҳабининг асосчиси, Мадинаи мунаввара имомидир. Имом Молик раҳимаҳуллоҳнинг туғилган санаси ҳақида турли фикрлар бўлиб, улар ичида имом Заҳабийнинг “Сияр”даги қавлига кўра, энг ишончлиси ҳижрий 90 (мелодий 709) йили табаъа тобеинлар даврида Мадинаи мунаввара шаҳрида туғилган...- ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев
Сўнгги йилларда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг очиқ ва прагматик ташқи сиёсати, узоқ ва яқин давлатлар билан ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш борасидаги ташаббуслари туфайли Ўзбекистоннинг дўстлари, хайрихоҳлари халқаро майдонда тобора кўпайиб бормоқда. Қўшни, яқин ва узоқ мамлакатлар билан мутлақо янги – соғлом сиёсий ва тенг шериклик асосидаги иқтисодий алоқалар йўлга қўйилди. Халқаро ҳамкорликнинг янги йўналишлари, янги механизмлари жорий этилмоқда. Туркий Давлатлар Ташкилоти ана шундай янги мулоқот майдонларидан бирига айланмоқда...- «Янги Ўзбекистон» мухбири Нодир Маҳмудов
Диний-маърифий соҳада қабул қилинаётган қонунлардан хабардор бўлиш, ҳуқуқий саводхонликни ошириш ва диний фаолиятни қонун доирасида ташкил этиш борасидаги билимларни яхшилаш мақсадида Тошкент ислом институти профессор-ўқитувчилари ва ходимлари учун давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирга маърузачи сифатида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги масъул ходими Абдумалик Каримов таклиф этилди...- ТИИ Матбуот хизмати