islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Сийрат мусобақаси

Tag

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “Ислом тарихи ва сийрат” фан ойлиги доирасида бир қатор мусобақалар ўтказилди

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида сентябрь ойи “Ислом тарихи ва сийрат” фан ойлиги деб эълон қилингани муносабати билан “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси томонидан бир қатор маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди.8–20 сентябрь кунлари талабалар ўртасида “Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таълим ва тарбия усуллари” мавзусида мақола ёзиш мусобақаси бўлиб ўтди. Натижаларга кўра: • 1-ўрин: 402-гуруҳ талабаси Рихсибоев Азимжон Акромжон ўғли; • 2-ўрин: 304-гуруҳ талабаси Одилжонов Абдулазиз Озодбек ўғли; • 3-ўрин: 202-гуруҳ талабаси Салимов Саидакбар Бекзодбек ўғли ва 101-гуруҳ талабаси Чориев Муҳаммадсодиқ Акбар ўғли. 12–19 сентябрь кунлари институтнинг расмий Telegram (https://t.me/oliymahad) канали аъзолари ўртасида “Оламларга раҳмат Пайғамбар” мавзусида онлайн викторина мусобақаси ўтказилди. Якуний натижаларга кўра: • 1-ўрин: Жангирова Муборак; • 2-ўрин: Анварова Моҳигул; • 3-ўрин: Абдуллажонова Гули, Намозов Сирожиддин ва Хушвақтов Низомиддин. Шунингдек, “Ҳидоят маёғи” номли сийрат мусобақасида ҳам ғолиблар аниқланиб, талабалар ўз маҳоратларини намоён этдилар. Барча ғолиблар институт раҳбарияти томонидан диплом, китоб ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар. 241

Тошкент ислом институтида сийрат мусобақаси ўтказилди | Фотолавҳалар

Ҳижрий 1444 йил Рабиъул аввал ойи муносабати билан Тошкент ислом институтида "Октябр - Сийрат ва ислом тарихи фани ойлиги" деб эълон қилинган. "Ҳадис ва ислом тарихи фанлари" кафедраси томонидан 2-курс талабалари ўртасида "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муносиб уммат бўлайлик!" номли Сийрат мусобақаси ўтказилди... - ТИИ Матбуот хизмати

Олий Маъҳадда “Сийрат мусобақаси-2021” ўтказилди – фотолавҳалар

"Ҳадис ва ислом тарихи фанлари" кафедраси томонидан “Росулуллоҳга муҳаббат иймондандир!” шиори остида сийрат мусобақаси ўтказилди.