Россия Федерацияси мусулмонлари диний бошқармаси раиси, муфтий Шайх Равил Гайнутдин таклифига биноан, Тошкент ислом институти ректори М.Муҳаммадсиддиқов Қозон шаҳрида ўтказилган “Маънавий ипак йўли: Катта Евроосиё маконида анъанавий қадриятларнинг маъноси” мавзусидаги Ѵ Халқаро илмий-теологик конференция давомида Хитой мусулмонлари жамияти раиси Ян Фамин билан учрашув ўтказди...- ТИИ Матбуот хизмати
Хабарингиз бор, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори Музаффар Комилов айни пайтда Марокаш подшоҳлигининг Работ шаҳрида Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Ислом ташкилоти (ICESCO)нинг халқаро конференциясида иштирок этмоқда.
Сўнгги йилларда Янги Ўзбекистонда аждодларимизнинг бой илмий-маънавий меросини ўрганиш ва кенг тарғиб этиш юзасидан кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бугунги кунда юртимизда фаолият кўрсатаётган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий номлари билан аталган халқаро илмий-тадқиқот марказлари, Ўзбекистон халқаро ислом академияси мазкур меросни кенг жамоатчиликка етказишга хизмат қилмоқда.
Жорий йилда Ўзбекистон Республикаси билан Саудия Арабистони Подшоҳлиги ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 30 йил тўлди. Айниқса, сўнгги йилларда икки мамлакат ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик алоқалари ижобий суръат касб этиб, сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилди...- Ўзбекистон халқаро ислом академияси Матбуот котиби Баҳодир Жовлиев