islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Хурофотларга барҳам берайлик!

“Билмасангиз зикр аҳлидан сўранг”

Жорий йилнинг 8 октябрь куни Тошкент ислом институти талаба қизлари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди. Суҳбатга барча курсларнинг талаба қизлари ва устоз-ходимлар қатнашди. Суҳбатни янада қизғин ва сермазмун бўлиши мақсадида, ЎМИ аёл-қизлар билан ишлаш бўлими ходимаси Марям опа Абдуллаева таклиф қилинди. “Хурофотларга барҳам берайлик!” дея номланган давра суҳбатида талаба қизлар М.Абдуллаева билан дилдан, очиқ суҳбат қилдилар.Марямхон опа “Ҳозирги кунда жамиятимизда хотин-қизлар ролини ҳар тарафлама кўтариш, ҳаётда учраб турадиган муаммоларини ўз вақтида ҳал қилиш ёки зиддиятларни олдини олишда уларга маънавий кўмак бериш сизу бизни бурчимиздир. Жамиятда аёллар фаолиятини ошириш билан уларни ҳам диний, ҳам маънавий салоҳиятини камолига етказа олсак, аёллар орасидаги жиноят ва ҳуқуқбузарликларни бартараф қилишга эришамиз. Бу чора-тадбирларни амалга оширишда ислом институти битирувчиларни кенг жалб қилиш лозим. Сизлардан дин соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлардан кенг фойдаланиб, эришилаётган ютуқларимиз ва яратилган улкан имкониятларни англаган ҳолда, юртимизнинг бугуни ва эртаси учун хизмат қилишингиз талаб этилади.” – деди.Талаба қизлар суҳбат давомида талабалик даврини ғанимат билиб, солиҳ амални ўзида жамлайдиган билимларни тўла эгаллаш лозимлигини ва уни жамият, дин ислоҳоти йўлида сарф этиш буюк шараф эканлигини тушуниб етди. Марямхон опа Абдуллаевага вақтини аямасдан суҳбатга ташриф буюргани учун миннатдорчилик изҳор этди. Суҳбат асносида талаба қизлар ўзларининг қизиқтирган саволларига Марямхон опадан етарли жавобларни олдилар.

Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова

102270cookie-checkХурофотларга барҳам берайлик!

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: