Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси ахолисига ахборот-кутубхона хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида” ги ПҚ-4354-сонли қарорининг ижроси юзасидан “INFOLIB-2019” – VIII Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги доираси ўтказилаётган Ислом цивилизация маркази директори ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур билан “Таржима ва тафсир ифтихори” мавзусидаги давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда ТИИ матбуот котиби А.Абдуазимов, Маънавият-маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи А.Олимов, “Таҳфизул Қуръон” кафедраси ўқитувчилари И.Убайдуллаев, С.Қурбонов ҳамда 1-курс талабалари иштирок этди.
Тадбир аввалида Ислом цивилизация маркази директори ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур ҳазратлари сўзга чиқиб, илмий фаолияти ҳақида батафсил маълумот бериб, тингловчилар томонидан мавзуга оид берилган саволларга атрофлича жавоб берди.
Шунингдек, Имом Термизий илмий-тадқиқот маркази директори У.Уватов тадбир иштирокчиларига юртимиздан етишиб чиққан таржимонлар ҳақида маълумот бериб, шайх ҳазратлари уларнинг гултожи эканлигини таъкидлаб ўтди. Талабалар тафсир ва таржима илми борасида етарлича маълумотга эга бўлди.
Маънавият, маърифат ва иқтидорли ёшлар
билан ишлаш бўлими бошлиғи А.Олимов