islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Исломда бағрикенглик тамойиллари

Жорий йилнинг 16 ноябрь куни  “Ақоид ва фиқҳ фанлари” кафедраси  катта ўқитувчиси Яҳё Раззоқов 1-курс талабаларига   “Исломда бағрикенглик тамойиллари” мавзусида давра суҳбати қилиб берди.

Ушбу суҳбатда  жаҳон динлари ичида энг ёши ҳисобланмиш Ислом динида тинчлик ва осойишталикка эътибор кучли эканлиги, бағрикенглик унинг негизи ҳисобланиши, жамият аъзоларини юксак фазилатлар соҳиби  қилиб тарбиялаши, инсонпарварлик, халқпарварлик, адолат, ҳалоллик, бошқа динларга эҳтиром, олийжаноб аҳлоқни тарғиб этиш таъкидлаб ўтилди.

Шу билан бирга Ислом цивилизациясига пойдевор бўлган диний  бағрикенгликнинг асосларини, мусулмонларга Аллоҳнинг барча Пайғамбар ва расулларига имон келтиришни, уларни ҳурмат ва эҳтиром-ла зикр қилишни, уларнинг издошларига ёмон муносабатда бўлмай, мулойим сўзлаш, улар билан алоқада бўлиш, яхши қўшничилик билан меҳмондорчилигини қабул қилиш ва оилалар аралашиб, қонлар қўшилиб кетар даражада қариндош бўлишдек гўзал муомалани вожиб этишини,  Ислом уларнинг ибодат маконларини ҳимоя этишни, эътиқодларига аралашмасликни, ҳукмда жабр қилмасликни, умумий ҳуқуқ ва мажбуриятларда мусулмонлар билан баробар кўришни ва ҳурматлари, ҳаётлари ҳамда келажакларини мусулмонларнинг ҳурмат, ҳаёт ва келажаклари муҳофаза этилганидек сақлашни мусулмонларга лозим қилишини  батафсил тушунтириб ўтдилар.

Суҳбат давомида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга етарлича жавоб олдилар. Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки,   ҳар бир шахснинг дини, миллати, келиб чиқишидан қатъий назар, аввало, уни инсонлиги учун ҳурмат ва эҳтиром қилиш башариятнинг олижаноб фазилатларидандир.  Бағрикенглик, тотувлик, ҳамжиҳатлик асосида ҳаёт кечириш ҳар биримизнинг шарафли бурчимиздир.

Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими

107550cookie-checkИсломда бағрикенглик тамойиллари

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: