Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонасида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан “Жаҳолатга қарши-маърифат” рукни остида нашр этилган китоблари тақдимоти бўлиб ўтди.
Ушбу тадбирда Тошкент ислом институти ректори У.Ғафуров, институтнинг тадқиқотчилари ва талабалари иштирок этди.