islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Шайх ҳазратларининг китоблари асосида савол-жавоб дастури тузилди

Рамазон ойида “Ҳилол-Нашр” нашриёти юртимиз мусулмонлари учун яна бир туҳфа – фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг китоблари асосида савол-жавоб дастурини тайёрлади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳозирча шайх ҳазратларининг 10 га яқин китобидан тайёрланган савол-жавоблар дастурга киритилган. Яна бир нечта китоблар бўйича савол-жавоблар тайёрланиб, дастурга қўшиш режалаштирилган.

“Ҳилол-Нашр” нашриётининг ижтимоий тармоқларидаги саҳифаларида жумладан бундай дейилади: “Агар сизда ҳам устозимизнинг асарлари асосида савол-жавоб тузиш истаги бўлса, бошқаларга илм тарқатиш хоҳши бўлса, биз билан боғланинг ва ўзингиз ёқтирган китоблардан савол-жавоб тузинг. Унутманг, сиз сабаб бир одам илм ўрганса, манфаат олса, бу сиз учун ҳадисда келтирилгандек “қизил туялардан ҳам яхшироқдир”.

Дастурни ушбу ҳавола орқали юклаб олишингиз мумкин.

140820cookie-checkШайх ҳазратларининг китоблари асосида савол-жавоб дастури тузилди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: