islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Буюк йўлбошчимиз хотираси мангу барҳаёт

29 январь куни Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигини муносиб нишонлаш, мустақиллигимиз меъмори Ислом Каримов хотирасини абадийлаштириш ва унинг илмий меросини ўрганиш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти 1-курс талабалари учун “Буюк йўлбошчимиз хотираси мангу барҳаёт” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда Тошкент ислом университети тарих фанлари кафедраси профессори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи Аҳаджон Ҳасанов ўз маърузаси билан қатнашди.

Мазкур тадбирда буюк давлат арбоби, ўзбек халқининг улуғ ва ардоқли фарзанди Ислом Каримовнинг бугунги авлодларга озод ва обод Ватан қолдириш йўлидаги машаққатли меҳнатлари барчага ибрат ва намуна бўлиши кераклигини таъкидлади. Буюк йўлбошчимиз тарихан қисқа даврда Ўзбекистонни жадал ва барқарор суръатлар билан ривожланаётган замонавий демократик давлатга айлантирди. У инсон ўзининг серқирра ва сиёсий фаолияти, олижаноб инсоний фазилатлари билан Ватанимизнинг кўп асрлик тарихида ўчмас из қолдирди.

Тадбир давомида Ислом Каримовнинг бутун ҳаёти ва фаолиятини юртимизда янги давлат, янги жамият барпо этиш, мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, Ўзбекистон номини бутун дунёга тараннум этишдек улуғ мақсадга бағишлаган тақдимот намойиш этилди.

Эслатиб ўтамиз, бу каби тадбирлар Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш.Мирзиёев томонидан 2017 йил 27 ноябрь куни имзоланган “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги Қарор ижроси юзасидан жорий йилнинг 17 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Биринчи Президентимиз Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигини муносиб нишонлаш борасидаги йиғилиш топшириғига асосан бўлиб ўтмоқда.

 Ў.Собиров,

Маънавият-маърифат ва иқтидорли

талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи

24550cookie-checkБуюк йўлбошчимиз хотираси мангу барҳаёт

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: