Ташриф талабалар турар жойи ва биноларни кўздан кечириш билан бошланди. М.Комилов ётоқхонада турадиган талабаларнинг шароити, уларга яратилган имкониятлар билан яқиндан танишдилар.
Шундан сўнг меҳмонлар бевосита дарс жараёнларига қизиқишди. Жумладан битирувчи курсларнинг “Ислом тарихи” дарси, ва “Ақоид” дарси жараёнларини кузатиб, улар билан, очиқ мулоқот олиб бордилар. Талабалар билан суҳбат чоғида уларнинг илмий фаолиятлари ва бу борадаги режалари ҳақида сўраб ўтдилар. Талаба қизларнинг келгусидаги исломшунос олима бўлиш, алломаларнинг бой меросини ва манбаларини ўрганишдек мақсад ва режаларини эшитиб жуда мамнун бўлдилар.
М.Комилов талабаларга ўз соҳаси бўйича билимларни пухта эгаллашлари, келажакда етук олим бўлиб етишишлари лозимлигини тушунтирар экан у ўз фикрини айни пайтда дунёдаги вазиятни теран англайдиган исломшунос кадрларга эҳтиёж ҳар қачонгидан ҳам юқорилиги билан изоҳлади.
Меҳмонлар шунигдек, таълим муассасаси фаолияти, у ерда медиа маҳсулотларнинг тайёрланиш жараёнлари билан яқиндан танишишдилар. Таълим муассасасининг ахборот ресурс марказидаги шароитлар ҳамда марказ фондининг замонавий адабиётлар, шу билан бирга мутахассисликка оид дарслик ва қўлланмаларга бой эканлиги меҳмонларда катта таассурот қолдирди. АРМнинг электрон кутубхонасини янада бойитиш ва рақамлаштириш борасида керакли маслаҳат ва таклифлар бериб ўтдилар.
Ташриф сўнгида Президент маслаҳатчиси М.Комилов “Хадичаи Кубро” аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасида таълим учун яратилган шароит ва таълим сифатини юқори баҳолар экан, таълим муассасаси раҳбарияти ҳамда у ерда фаолият олиб бораётган устозлар ва ходимларга миннатдорлик билдириб, келгучси фаолиятларига муваффиқият тилади.