islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Ўзбекистон музейларига кириш бир ҳафта давомида бепул бўлади

Ўзбекистон Давлат санъат музейида 18 май куни Халқаро музейлар куни муносабати билан очилиш маросими бўлиб ўтди. Маросим давомида музейларга бир ҳафта давомида кириш бепул бўлиши маълум бўлди. Бу ҳақда «Bugun.uz» махсус мухбири хабар берди.

Фото: «Bugun.uz» / Ригина Маджитова

Тадбирда бош вазир ўринбосари, туризм ва маъданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов ҳам иштирок этди. Музейлар ҳафта давомида соат 21:00 ва 22:00 гача ишлайди. Бу Маданий мерос агентлигига қарашли 7 та музей-қўриқхонанинг 124 та музейига тааллуқли ҳисобланади.

Фото: «Bugun.uz» Ригина Маджитова

«Биз музей челленджени ишга туширдик, унда фуқаролар музейга ташриф буюриб, #familymuseumday ва #oilaviymuzeydamiz хештеглари билан ижтимоий тармоқларда пост жойлаши мумкин. Пости энг кўп кўриш, шарҳ, лайк тўплаган фойдаланувчилар Маданий мерос агентлигининг мукофотларига эга бўлади», — дея тушунтирган агентлик матбуот котиби Моҳинур Имамова.

Фото: «Bugun.uz» Ригина Маджитова

Таъкидланишича, Регистон, Ичан-қалъа, Арк қалъаси мамлакатнинг энг машҳур музейлари ҳисобланади. Тошкентда – Ўзбекистон санъат музейи ва Ўзбекистон тарихи музейи мавжуд.

Фото: «Bugun.uz» Ригина Маджитова

Аввалроқ Ўзбекистонда 122 та музей салоҳиятидан фойдаланилмаётгани таъкидланганди. Шунингдек, Ичан қалъа музейидаги 101 та ноёб ашё сохта экани маълум бўлган.

301710cookie-checkЎзбекистон музейларига кириш бир ҳафта давомида бепул бўлади

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: