islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Ўзбекистон

Бўлимлар

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази II Ренессанс экпозицияси Ислом билимлари ва таълим йўналиши бўйича лойиҳалар муҳокамаси ўтказилди

2025 йил 27 март санасида Темурийлар тарихи давлат музейида Ислом билимлари ва таълим йўналиши бўйича лойиҳалар муҳокамаси бўлиб ўтди. Муҳокамада қуйидаги устозлар иштирок этишди: Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказидан Бош илмий ходим З.Мунавваров ва Х.Ҳамидов; Фанлар академияси Шарқшунослик институтидан К.Раҳимов, М.Раззақова, Д.Юсупова, М.Исмоилов, Ҳ.Лутфуллаев, А.Жуманазаров, Ҳ.Аминов, С.Аминов, Т.Абдираҳимов ҳамда етакчи илмий ходим Д.Юсупова; Ўзбекистон халқаро ислом академиясидан Академик Ўктам Полвонов, Л.Асророва ҳамда О.Тангиров; Тошкент ислом институтидан У.Ғафуров, С.Примов ҳамда А.Пардаев; «Баҳоуддин Нақшбанд» жомеъ масжиди имом хатиби А.Раззоқов; Ўзбекистон Миллий университетидан С.Жўраева; Низомий педагогика университетидан Н.Хидирова; «Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университети қошидаги “Ипак йўли» халқаро илмий-тадқиқот институтидан М.Юсупова. ТИИ Матбуот котиби 114

2025 ЙИЛ УЧУН ЗАКОТ, ФИТР ВА ФИДЯ МИҚДОРИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво марказининг милодий 2025 / ҳижрий 1446 йилги Рамазон ойи учун закот нисоби, фитр садақаси ва фидя миқдори бўйича қарори қабул қилинди, унга кўра... - Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Водий қориларининг Рамазонга тайёрлиги ўрганилди

Якунланаётган ҳафта мобайнида Муфтий, Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ташаббуси билан Республика бўйлаб қориларни Рамазонга тайёрлаш суҳбатлари ўтказилди. - ТИИ Матбуот хизмати

Ислом тараққиёт банки билан ҳамкорликда инфратузилма ҳамда таълим соҳасида янги лойиҳалар амалга оширилади

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров Саудия Арабистонида ўтказилган “Ривожланаётган мамлакатлар мулоқоти” конференцияси доирасида Ислом тараққиёт банки (IsDB) президенти Муҳаммад Ал Жассер билан учрашди.

“Алишер Навоий ва Шарқ Ренессанси” IV халқаро симпозиуми иштирокчиларига табрик йўллади

Қадимий Ўзбекистон заминида, гўзал Зарафшон воҳасида Шарқ Уйғониш даврининг ёрқин намояндаси, буюк шоир ва мутафаккир Мир Алишер Навоий номи билан аталадиган навқирон шаҳарда илк бор  ўтказилаётган ушбу форумнинг нуфузи дунё миқёсида тобора ортиб бормоқда.
1 2 3 76