Шайх Зиёуддинхон ибн Эшон Бобохон 1908 йили Тошкентнинг машҳур Ҳастимом (Ҳазрати Имом) мавзеъида дунёга келган. Унинг аждодлари ҳам дунё таниган Ислом олимлари бўлишган: катта бобоси шайхулислом Аюбхон Юнусхон ўғли даврининг йирик фақиҳларидан эди, у кўп йиллар Бухородаги “Мўйи Муборак” мадрасасида мударрислик қилган. Бобоси Абдуллоҳ ибн Бурҳон Эшон ҳам ўша мадрасада дарс берган. Отаси Эшон Бобохон Қуръони карим ва Суннати Набавийяни мукаммал билган олим, минтақа мусулмонлари идорасининг ташкилотчиси ва биринчи раиси эди. Шайх Зиёуддинхон ибн Эшон Бобохон (Бобохонов), ўз даврининг йирик дин арбоби, минтақа мусулмонларининг муфтийи эди. У 1908 йили Тошкент шаҳрида улуғ Ислом алломаси Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхон хонадонида туғилган. Илк диний сабоқларни аввал отасидан, сўнг Ҳаким қори домла, Баҳодирхон махдум, Шайх Алоуддин, Жамол ҳожи каби устозлардан олган. Ўн икки ёшида Қуръон ҳофизи бўлган. 1920 йили Тошкентдаги Кўкалдош мадрасасига ўқишга кирган, ҳадис ва фиқҳ илмини ўрганган. Тошкент ислом институтига “Олима аёл – миллат тарбиячиси” номли тадбирда талаба қизларга “Илм карвонидаги аёл ва оила” мавзусида талаба қизларга навбатдаги суҳбатни қилиб бериш учун Шайх Зиёуддинхон ибн Эшон Бобохоннинг фарзанди Тошкент давлат шарқшунослик университети Арабшунослик олий мактаби доценти Филология фанлари номзоди Мухлисахон ая Зиёвуддинова ташриф буюрдилар. Мухлисахон ая талаба қизларга ўз самимий тилакларини изҳор қилиб, ҳавас билан шу даргоҳнинг талабаси сифатида улар сафида бўлиш орзулари эканлигини билдирган ҳолда ўз суҳбатларини бошладилар. Суҳбат аввалида Мухлисахон ая болалик даврларида дин арбоблари хонадонида ўтган хотиралари билан ўртоқлашдилар. Ушбу хонадонда илмга бўлган муҳаббат, илмий суҳбатлар ва ёш Мухлисанинг ана шу илм чархпалагида суғорилиб улғайишини эслаб, кўзларига ёш олдилар. Ҳар бир даврнинг ўз мураккабликлари борлигига қарамасдан аёл киши бўла туриб илм олишдан тўхтамаганликлари ва бу сўқмоқларда қаварилган оёқлар охир-оқибат ўз манзилига етказиб, берган ҳосилларини кўраётганларини таъкидлаб ўтдилар. Олима аёлнинг ҳаёт сабоқлари талаба қизларимизда илм олишга бўлган шижоатларининг янада жўш уришига сабаб бўлди ҳамда илм ва оилани баробар олиб боришдаги “яхши ташвишлар”ни енгиб ўтиш, нафақат оилада салоҳиятли фарзандларни улғайтириш, балки жамиятимизда ўз ўринларини топиб, етук авлодни етиштиришда ўз ҳиссаларини қўшишга рағбат бўлди. ТИИ Матбуот хизмати 202
Оилада илм ҳукм суриши, фарзандларнинг салоҳиятли бўлиши ҳамда жамиятга ва динга хизмат қилувчи мукаммал авлод етишиб чиқишида аёлнинг ўрни беқиёсдир. Аёл илмли ва илмга муҳаббатли бўлар экан, оиладан ҳар томонлама мукаммал инсон етишиб чиқиши муқаррардир. Бугун Тошкент ислом институтида “Олима аёл – миллат тарбиячиси” номли тадбирда талаба қизларга “Илм карвонидаги аёл ва оила” мавзусида ҳаётий тажрибалари билан ўртоқлашган ҳолда суҳбат қилиб беришлари учун бугунги кунда диний-маърифий нашрларни ташкил этишда ва шу соҳанинг равнақи учун жонбозлик кўрсатаётган дин арбобларининг мунис онаси, марҳум шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг турмуш ўртоқлари Фотимаи ая Исмоил Махдум ва фарзанди Оминахон Муҳаммад Юсуф ташриф буюрдилар. Тадбир Қуръони карим тиловати ва Фотима аянинг дуолари билан бошланди. Суҳбат давомида Фотима ая талаба қизларга ҳозирги ижтимоий ҳаётда аёл-қизларнинг илмли бўлишлари ва ҳаётда ўз ўринларини топишлари нақадар муҳим эканлигини тушунтирган ҳолда уларга бир қатор тавсиялар бериб ўтдилар. Жумладан, илм олишда, авваламбор ихлосли бўлиш ва ниятни тўғри қилиш, илм ва оилани тенг олиб боришга эътиборли бўлиш ва бу йўлда жидду жаҳд қилиш, ўзини психологик тўғри тайёрлай олиш ва албатта тартибга риоя қилиш ҳамда олдига қўйилган ишларни ўз вақтида бажаришга ҳаракат қилиш. Жумладан, Фотима ая марҳум Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфни хотирлаб, у зотнинг оилада аёлларга бўлган эътиборлари, уларнинг илм олишларига бўлган ҳарисликлари ҳамда яратиб берган шароитлари ҳақида таъкидлаб ўтдилар. Фотима аянинг тавсиялари давоми ўлароқ Оминахон Муҳаммад Юсуф Тошкент ислом институтининг битирувчиси сифатида ўз талабалик даврини хотирлаган ҳолда бу даврнинг қадрига етишга ва назарий олинаётган илмларини амалда тадбиқ қилишга ҳаракат қилишга ҳамда орттирилган кўникмаларини жамиятимиз ва оила учун хизматда тўғри фойдалана олишга чорлади. Тадбирнинг иккинчи қисми талаба қизлар томонидан берилган саволлар билан давом этди. Илм аҳлининг фарзанди, турмуш ўртоғи ва волидаси тимсолидаги Фотима аядан талабалар амалий намуна сифатида ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоблар ва тавсиялар олдилар. ТИИ Матбуот хизмати 322
Эслатиб ўтамиз, 2024-2025 ўқув йили давомида 6 нафар талаба қизлардан иборат 4 та жамоа бир неча босқичларда беллашиб келаётган эди. Ўтказилган ҳар бир беллашув алоҳида кайфият ва натижаларга бой бўлди. Ҳар бир босқич талаба қизларнинг янада шижоатланишига сабаб бўлди. Бугунги умумхалқ “Наврўз” байрамига бағишлаб ўтказилган финал беллашуви ҳам ўзгача руҳда ўтди. Талаба қизлар финал босқичда янада жидду-жаҳд билан беллашдилар ҳамда қуйидаги натижа қайд этилди: 1-ўрин: “Пешқадамлар” гуруҳи; 2-ўрин: “Улун нуҳа” гуруҳи; 3-ўрин: “Фотима Самарқандия” гуруҳи; 4-ўрин: “Сабиқот” гуруҳи. “Заковат” интеллектуал ўйинининг ўтказилиши анъана тусига кириши талаба қизларда интеллектуал салоҳиятни ошириш ва чархлашга сабаб бўлишига умид қилган ҳолда ушбу анъанани давом эттириш ниятида илк мавсумга якун ясалди. ТИИ Матбуот хизмати 353
Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни” ҳамда Робиъул аввал ойи муносабати билан ўқитувчи ва талаба қизлар иштирокида “Расулим – муаллимим!” шиори остида тадбир бўлиб ўтди. Байрам муносабати билан Саодат Валиевага “Энг фидокор мураббия” сифатида мақтов ёрлиғи ва эсдалик совғалари топширилди... - ТИИ “Ижтимоий фанлар” кафедраси доценти Нозима Ибрагимова